Сиёсат

дайжест

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ишдан олинди

2022 йилдан буён Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Акмалжон Маҳмудалиев президент йиғилишида ишдан олинди. У ҳудудда инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш кабиларда жиддий камчиликларга йўл қўйган. Яна 16 ҳокимга ҳайфсан эълон қилинди.


Иқтисодиёт

дайжест

Bolt такси ва етказиб бериш хизмати Ўзбекистон бозорини ўрганмоқда

Эстониянинг Bolt такси ва етказиб бериш хизмати Ўзбекистон бозорини ўрганмоқда. Компания вакили Юлия Малич Bolt учун ушбу минтақа устувор аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Ўз навбатида, IT Park бэк-офисни очиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этди.


дайжест

Туркия компанияси Самарқанд — Бухоро пулли автомобиль йўли қурилишида иштирок этмоқчи

Туркиянинг IC İçtaş İnşaat компанияси Ўзбекистондаги пулли автомобиль йўллари қурилишида иштирок этмоқчи. Бу борада Автомобиль йўллари қўмитаси билан англашув меморандуми имзоланди. Лойиҳани 2027−2030 йилларда амалга ошириш режалаштирилган.


дайжест

Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» лойиҳалари ҳудудлардаги аҳоли сонидан келиб чиқиб молиялаштирилади

Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» доирасида ҳар бир туман ва шаҳар бюджетидан камида 10 та ва кўпи билан 30 та лойиҳани молиялаштириш учун маблағ ажратилади. Агар лойиҳалар сони 10 тадан ошса, маблағлар аҳоли сонига қараб тақсимланади.


дайжест

Ўзбекистоннинг ЯИМ 2024 йилда 6,5 фоизга ўсиб, 115 миллиард долларга етди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2024 йилда 6,5 фоизга ошиб, 115 миллиард долларга етганини маълум қилди. Якунланган йилда хорижий инвестиция 1,6 баробар ўсиб, 34,9 млрд долларни ташкил қилган, экспорт илк бор 27 млрд долларга чиққан.


дайжест

ОКМК, НКМК, «Навоийуран» ва «Ўзметкомбинат» евробондлар жойлаштиради

2025 йилда ОКМК 1 млрд долларлик, НКМК 500 млн долларлик, «Навоийуран» ва «Ўзметкомбинат» эса 300 млн долларлик евробондларни жойлаштиришни режалаштирмоқда. Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports ва Автомобиль йўллари қўмитаси халқаро рейтингга эга бўлиши ва ташқи бозордан маблағ жалб қилиши керак.


Жамият

дайжест

Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар сони ошди

Туркияда қалбаки алкоголдан заҳарланиш оқибатида вафот этган ўзбекистонликлар сони ошди. Истанбулдаги бош консулхона 11 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди, аммо кейинроқ сўнгги қурбон ҳақидаги хабар ўчириб ташланди.


дайжест

Қатор камчиликлар сабаб Қарши тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди

Омбудсман томонидан аниқланган қатор камчиликлар сабабли Қарши туман ИИБнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди. Унда сақланаётган шахслар таъмирланган Касби туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасига кўчирилди. Хатоларни бартараф этиш бўйича ИИВга тақдимнома киритилди.


дайжест

Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган кондуктор 5 суткага қамалди

Тошкент шаҳридаги автобусда 2012 йилда туғилган қизга шилқимлик қилган кондукторга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 43 ёшли эркак судда қизнинг бошидан ўпмоқчи бўлганини айтган.


дайжест

Ерлар тоифасига ўзгартириш киритиш тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ерлар тоифасига (турига) ўзгартириш киритиш схемаси тасдиқланди. Қарор билан, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби соддалаштирилди.


дайжест

Янгийўл туманида фуқароларга тажриба тарзида ижтимоий карта берила бошланди

Тошкент вилояти Янгийўл туманида тажриба тариқасида ижтимоий ёрдам олувчи фуқароларга ижтимоий карта берила бошланди. Лойиҳа 2025 йил якунигача бутун республика бўйлаб татбиқ этилади.


дайжест

«Январда бу амалиётни қўлламаймиз». Транспорт бошқармаси — чиптасиз йўловчиларни жаримага тортиш ҳақида

Расмийлар Тошкентдаги жамоат автобусларида чиптасиз юрганларни жаримага тортиш амалиёти йўловчиларга шароит яратмагунча қўлланмаслигини маълум қилди. Автобус чиптачилари эса тизимдаги бошқа ишларга таклиф қилинмоқда, талабга мос келмаганларга компенсация тўланиб, иш ўрни қисқартирилмоқда.


дайжест

Тошкентда АҚШга жўнатишни ваъда қилиб, фуқародан 40 минг доллар олган шахс ушланди

Чилонзор туманида фуқарони 40 минг доллар эвазига АҚШга ишлаш учун юборишни ваъда қилган шахс ушланди. Унга нисбатан жиноий иш очилди.


Жаҳон

дайжест

Исроил ва ҲАМАС сулҳи 3 босқичда амалга оширилади

Исроил ва ҲАМАСнинг ўт очишни тўхтатиш ва фаластинлик маҳбуслар эвазига исроиллик гаровга олинганларни озод қилишга бағишланган келишуви уч босқичда амалга оширилиши кутилмоқда. 19 январдан ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилади.


дайжест

«АҚШда демократияга таҳдид солувчи олигархия шаклланмоқда». Байден миллатга хайрлашув мурожаати билан чиқди

АҚШ президенти Жо Байден хайрлашув нутқида мамлакатда Америка демократиясига таҳдид солаётган олигархия шаклланаётганини маълум қилди. У, шунингдек, «ҳеч бир президент» лавозимда содир этилган жиноятларда жавобгарликдан соқит бўлмаслиги учун АҚШ конституциясини ўзгартиришга чақирди.


дайжест

АҚШ Қирғизистон банкига қарши санкциялар киритди

Россияга нисбатан савдо чекловларини четлаб ўтишга ёрдам бергани учун АҚШ ҳукумати Қирғизистоннинг «Керемет Банк»ига қарши санкциялар киритди. Бу Америка санкциялари остида қолган Марказий Осиёдаги биринчи банкдир.


дайжест

Буюк Британия ва Украина 100 йилга мўлжалланган шериклик битимини имзолади

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Киевга ташриф буюриб, Украина билан 100 йилга мўлжалланган шериклик битимини имзолади. У сиёсий ҳамкорлик, эркин савдо, стратегик шериклик, Украинанинг НАТОга аъзолиги бўйича консенсусга эришиш каби йўналишларни қамраб олади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!