Тошкент шаҳрида фуқарони катта сумма эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.М. фуқаро Б.Г.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Америка Қўшма Штатларига бориши учун виза олиб беришини айтади. У бунинг эвазига 40 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 28, 211-моддаси (Пора беришда воситачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.