Баҳодир Абдусаломович Бегалов Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Газета.uz»га ҳукуматдаги манбаси маълум қилди.

56 ёшли Бегалов 2017 йил майидан буён Давлат статистика қўмитаси раиси, 2022 йилнинг декабридан эса қайта ташкил этилган Статистика агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

2012−2016 йилларда Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган, сўнгра Тошкент молия институти ректори этиб тайинланган.