Сиёсат
«Ўтмиш сарқити». АҚШ давлат котиблигига номзод — Ўзбекистон ва МОнинг бошқа давлатларига қарши «Жексон-Вэник» тузатиши ҳақида
АҚШ давлат котиби лавозимига номзод Марко Рубио Жексон-Вэникнинг Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистонга киритган тузатишини «ўтмиш сарқити» деб атади. Сенаторнинг тузатишларни бекор қилиш ҳақидаги саволига жавобан у ҳам буни муҳим деб ҳисоблашини таъкидлади.
Бекзод Тошпўлатов Зарбдор тумани ҳокими этиб тайинланди
Жиззах вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Бекзод Тошпўлатов Зарбдор тумани ҳокими вазифасига тайинланди.
Иқтисодиёт
Нақд пулсиз тўловга ўтилгандан сўнг Тошкент жамоат транспортини қандай ўзгаришлар кутмоқда?
Тошкент автобусларида нақд пулсиз тўлов тизимига ўтиш йўловчиларнинг ҳақиқий сонини кўриш имконини беради. Олинган маълумотлар асосида пойтахт йўналишларни оптималлаштириш ва тарифларни жорий этиш мумкин бўлади, дея таъкидлади ТШТХ ва Транспорт бошқармаси масъуллари.
Binance Ўзбекистонда ишлашга рухсат олди
Binance криптобиржаси Ўзбекистонда фаолият юритиш учун Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан келишувга эришди. Криптобиржа мамлакатда ўз фаолиятини CoinPay компанияси орқали амалга оширади. Энди фойдаланувчилар маблағларни миллий валютада киритиш ҳамда чиқариш имкониятига эга бўлди.
Марказий банк 100 граммлик олтин қуймаларни сотувга чиқаради
Ўзбекистон Марказий банки тижорат банклари орқали оғирлиги 100 грамм бўлган олтин қуймалар ҳам сотувга чиқарилишини маълум қилди. Бунгача харидорларга 5, 10, 20, 50 граммлик қуймалар таклиф этилаётганди. Регулятор бу аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини янада оширишини кутмоқда.
Ankhor Invest Тошкент металлургия заводининг ҳаммуассисига айланди
Ankhor Invest Тошкент металлургия заводи акцияларининг назорат пакети эгасига айланди. 2025 йил охиригача 2023 йилда кипрлик таъсисчиларнинг «ҳаракатсизлиги» туфайли банкротлик хавфи остида қолган ТМЗдаги давлат улушини сотиш режалаштирилмоқда.
2025 йил ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришда ҳал қилувчи йил бўлади — Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти 2025 йил ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришда ҳал қилувчи йил бўлишини таъкидлади. Бу учун 1,5 млн аҳоли доимий ишга жойлаштирилиб, 2 миллиондан зиёд одам бизнесга жалб қилинади. 60 та туман ва шаҳар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади.
Молия институтлари билан ишлаш учун Ўзбекистон бош вазири бошчилигида фавқулодда штаб ташкил этилади
Президент халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан инвестицияларни ўзлаштиришдаги бюрократияни танқид қилди. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун Ўзбекистонда ХМИ билан ишлаш учун бош вазир бошчилигида фавқулодда штаб ташкил этиш белгиланди.
Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозорида битимларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди
ИЛМА директори буйруғи билан қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозорида битимларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди. Биржадан ташқари уюшган бозорда қимматли қоғозлар билан битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш электрон шаклда амалга оширилади.
2024 йилда ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиётига рекорд даражадаги 938 миллион евро сармоя киритди
2024 йилда Ўзбекистон яна ЕТТБнинг Марказий Осиёда молиялаштириш бўйича етакчи давлатига айланди; банк йил давомида мамлакат иқтисодиётига 938 млн евро сармоя киритди. Маблағларнинг ярмидан кўпи яшил иқтисодиёт лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.
Жамият
Ижтимоий карта нима ва у кимларга берилади?
Ижтимоий карта 2024 йилнинг декабрь ойидан бошлаб янги тайинланган 9 турдаги ижтимоий тўловлар олувчи шахсларга тақдим этилмоқда. Ҳозирда у тажриба сифатида Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида жорий этилди. Ижтимоий ҳимоя агентлиги карта нима мақсадда ва кимларга берилиши ҳақида маълумот берди.
Тошкентда ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар олган вақтида ушланди
Учтепа туманининг аввал ҳам уч марта судланган ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар олган вақтида ушланди. У тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога танишлари орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилган.
Туркияда қалбаки алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 тага етди
Туркияда қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида яна 4 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Шундай қилиб, вафот этганлар сони 14 тани ташкил этмоқда. Шунингдек, Истанбулдаги шифохоналарда 3 ўзбекистонлик жонлантириш бўлимида ётибди.
Тошкентда 4 нафар эгизак туғилди
Тошкентда аёл 4 нафар эгизак (2 ўғил, 2 қиз) фарзандли бўлди. Уларга Муҳаммад, Мустафо, Сумая ва Сафия исмлари қўйилди.
Дам олиш кунлари ёмғир ва қор ёғади
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +2…+7 даража бўлади.
Нега метро кассалари ва почта бўлимларида ATTO карталари топилмаяпти?
Тошкентда автобусларда нақд пул қабул қилиш бекор бўлганидан сўнг жамоат транспорти йўловчилари транспорт карталари тақчиллигига дуч келди. АТТО компанияси карталарни чайқовчилар оммавий равишда сотиб олаётганини тушунтирди. Уларга қарши курашиш учун энди бир кишига иккитадан ортиқ карта берилмайди.
Ўзбекистонда инсофсиз ижрочилар реестри шакллантирилади
Адлия вазирлигида инсофсиз ижрочилар реестрини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилди. Ҳужжат реестрни шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди. Инсофсиз ижрочи реестрга киритилганидан бошлаб 2 йил муддат ўтгандан сўнг автоматик тарзда реестрдан чиқарилади.
Ўзбекистонда тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жарима белгиланди
Ў️збекистонда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаганлар 18 млн 750 минг сўмгача жаримага тортилади. Қолаверса, аҳоли пунктларида эгасиз ҳайвонларни туттириш чораларини кўрмаган мансабдорларга 1 млн 875 минг сўмдан 11 млн 250 минг сўмгача жарима қўлланади.
ЙҲХХ сенатор сўровидан сўнг Сурхондарёдаги 14 та автомактабга лицензия берилганини маълум қилди
Аввалроқ янги талаблар сабаб Сурхондарёдаги автомактабларга лицензия берилмаётгани юзасидан ЙҲХХга сенатор сўрови юборилганди. Масъул идора сўровга жавобан ҳозирда вилоятдаги 14 та автомактабга лицензия берилганини маълум қилди. Имтиҳон маркази эса қурилиш якунлангандан сўнг ишга тушиши айтилган.
Ўқув муассасалари ошхоналари электрон аукцион орқали ижарага берилади
Ҳукумат қарори билан ўқув муассасалари ошхоналари E-auksion орқали ижарага берилиши белгиланмоқда. Ижарачилар талабларга жавоб беришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилади. Танловда ғолиб деб эътироф этилган ижарага олувчи билан ижара шартномаси шу даврдаги ўқув йили учун тузилади.
Ўзбекистонга 2024 йилда хориждан 483 нафар мигрантнинг жасади олиб келинди
2024 йилда 483 нафар ўзбекистонлик мигрантнинг жасади Ватанга қайтарилди. Шундан 474 нафари Россиядан, 5 нафари Туркиядан, қолгани Жанубий Корея ва Қозоғистондан олиб келинган. Миграция агентлигидан маълум қилишларича, жасадларни олиб келиш харажатлари давлат бюджети ҳисобидан қопланган.
Спорт
Абдуқодир Ҳусанов билан эксклюзив интервью — дадаси, «Бунёдкор»дан кетиши, Беларусдаги қийинчиликлар ва мақсади ҳақида
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтмоқда. Таъкидланишича, Англия клуби футболчини 40 млн еврога сотиб оляпти. «Газета.uz» 2024 йил ёзида Абдуқодир Ҳусановдан интервью олганди. Интервьюдан бир парча эътиборингизга ҳавола қилинади.
Ўзбекистоннинг футбол бўйича аёллар терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Котрина Кулбите Ўзбекистоннинг футбол бўйича аёллар терма жамоаси бош мураббийи бўлди. Литвалик мутахассис UEFA мураббийларни ўқитиш бўйича инструктори ҳисобланади. ЎФА мураббий билан аёллар Осиё кубогида муносиб иштирок этиш каби масалаларни муҳокама қилди.
Жаҳон
«Салимбой» Қирғизистон жанубини тўлиқ назоратга олганди — Қамчибек Ташиев
«Салимбойвачча» номи билан танилган ўзбекистонлик Салим Абдувалиев Қирғизистон жанубини тўлиқ назорат қилган, деди Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев. Унинг сўзларига кўра, жиноятчилар, бизнесменлар, ҳатто сиёсий арбоблар ва депутатлар ҳам «Салимбой»нинг ҳузурига борган.
Исроил ҳукумати ҲАМАС билан келишув имзоланганини тасдиқлади
Исроил бош вазири офиси Исроил ва ҲАМАСнинг музокара гуруҳлари келишув имзолаганини расман тасдиқлади. Энди уни Исроил ҳукумати тасдиқлаши керак. Битимнинг кучга кириши 19 январдан 20 январга қолдирилади.
Хитой аҳолиси кетма-кет учинчи йил камаймоқда
Хитойда расмийлар оилаларни кўпроқ фарзандли бўлишга ундашга уринаётганига қарамай, аҳоли кетма-кет учинчи йил камайди. Мутахассислар ишчи ва истеъмолчилар сони қисқариб бораётгани сабабли дунёнинг иккинчи энг йирик иқтисодиёти қийинчиликка дуч келишидан қўрқмоқда.
Россия ва Эрон стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади
Эрон ва ва Россия президентлари Москвада кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади. 47 моддадан иборат ҳужжат мудофаа, терроризмга қарши кураш, энергетика, молия каби соҳаларни ўз ичига олади. Шартнома ҳарбий иттифоқ тузиш мақсадини кўзламаслиги таъкидланди.
Қозоғистонда бензин ва дизель нархларини тартибга солиш бекор қилиниши мумкин
Қозоғистон Энергетика вазирлиги қўшни давлатлар билан нархлардаги тафовутни бартараф этиш ва «кулранг» экспорт хавфини минималлаштириш мақсадида бензин ва дизель нархларини босқичма-босқич эркинлаштириш режаларини эълон қилди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!