Тошкент педиатрия тиббиёт институтида аёл 4 нафар чақалоқни дунёга келтирди. Бу ҳақда Milliy телеканалининг Millar дастурида хабар берилди.
Болалар икки ўғил ва икки қиз бўлиб, уларга Муҳаммад, Мустафо, Сумая ва Сафия исмлари қўйилган. Ҳозирда улар соғлом.
«3 ойлигида шифокорга бориб кўринганида бу хабарни эшитиб, жуда хурсанд бўлгандик», — деди болаларнинг отаси.
Ёш оила асли сурхондарёлик, чақалоқлар шифокор назоратида бўлиши учун туғилишидан 2 ой аввал Тошкентга келган. Уларнинг эгизаклардан ташқари 2 ёшли қиз фарзанди ҳам бор.