Президент қарори билан Фаррух Шорухович Рустамов Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси («Ўзкомназорат») раҳбари этиб тайинланди, деб хабар қилди Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизмати.

У мазкур лавозимда 2022 йил апрелидан буён инспекцияга раҳбарлик қилиб келаётган Аъзам Абдуллаев ўрнини эгаллади.

Фаррух Рустамов 2024 йил январь ойидан буён «Ўзбектелеком» компаниясининг Uzmobile уяли алоқа оператори филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди. Аввал у Тошкент шаҳри телефон тармоғи Марказий телефон боғламаси маркази бошлиғи, «Ўзбектелеком» компаниясининг «Тошкент шаҳри телефон тармоғи» филиали директори ва бошқа лавозимларда ҳам ишлаган.