Котрина Кулбите футбол бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон футбол ассоциацияси.

17 январь куни ЎФА раҳбарияти Котрина Кулбите билан учрашди. У улкан тарих ва катта потенциалга эга жамоа бош мураббийи этиб тайинланганидан мамнун экани ва аёллар футболи янада ривожланишида бор куч-ғайратини ишга солишга тайёрлигини билдирди.

Шундан сўнг, UEFA`нинг «Про» лицензиясига эга бўлган Котрина Кулбите билан шартнома масаласида дастлабки музокаралар олиб борилди. Литвалик мутахассиснинг вазифалари муҳокама қилинди ва келгусидаги режалар хусусида фикр алмашилди.

аёллар, котрина кулбите, терма жамоа, футбол

Ўзбекистон 2029 йилда аёллар футболи бўйича қитъанинг энг нуфузли турнири — аёллар Осиё кубогига мезбонлик қилади. ЎФА раҳбарияти мазкур кубокда муносиб иштирок этиш, Жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларига йўлланма олиш асосий мақсадлар эканини айтди.

Шу билан бирга, 2025 йилнинг июнь ойида ўтказиладиган 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичида юқори натижа кўрсатиб, қитъа турнирига йўлланма олиш зарурлигини таъкидланди.

Маълумот ўрнида, Котрина Кулбите UEFA мураббийларни ўқитиш бўйича инструктори ҳисобланади. У Литва аёллар терма жамоаси ва турли ёш тоифаларидаги қизлар терма жамоаларида бош мураббий ва ёрдамчи мураббий лавозимларида фаолият юритган.