19 январь куни таниқли режиссёр Зулфиқор Мусоқов 67 ёшга тўлади. Унинг «Абдуллажон», «Кичкина табиб», «Осмондаги болалар», «Ватан», «Новда» ҳамда бошқа шу каби фильмлари аллақачон ўзбек киносининг олтин фондидан ва томошабинлар кўнглидан ўрин олиб улгурган. Буни Мусоқов фильмларидан олинган иқтибосларнинг халқ орасида «қанотли ибора» мисол ишлатилишидан ҳам билиш мумкин.
Киноарбобнинг таваллуд куни муносабати билан «Газета.uz» тест саволлари тайёрлади. Хотирангизни ишга солинг, фильм лавҳаларини кўз олдингизга келтиринг — балки сизнинг ҳам кетмонингиз учар?
Фурсатдан фойдаланиб, «Газета.uz» тайёрлаган бошқа тестларни ҳам ечиб кўришни тавсия қиламиз. Уларнинг рўйхати билан қуйида ёки «квиз» ҳештеги орқали танишиш мумкин.