Туркия ҳудудида қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида яна уч нафар Ўзбекистон фуқароси (барчаси эркак) вафот этди. Бу ҳақда Истанбулдаги Бош консулхона хабар қилди.
18 январь ҳолатига кўра, спиртли ичимликдан заҳарланиш сабабли вафот этган фуқароларнинг умумий сони 17 нафарга етди.
Бош консулхона томонидан вафот этганларнинг жасадларини Ўзбекистонга юбориш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда ҳамда оила аъзоларига керакли ёрдам кўрсатилмоқда, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Истанбул ҳудудидаги шифохоналарнинг жонлантириш бўлимларида даволанаётганлар сони 5 нафарга етди.
Бош консулхона дипломатлари мазкур ҳолат юзасидан Истанбул ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси, суд-тиббий экспертиза маркази ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан мунтазам алоқада экани қўшимча қилинди.