Одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган Ўғилхон Салиева Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди, дея хабар бермоқда Истанбулдаги бош консулхона.
34 ёшли аёл чет элда қонунга хилоф равишда ўзбекистонликларнинг ҳужжатларини олиб қўйган ва шаҳвоний мақсадларда сотиб юборган.
«Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан консулхонага ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади», — дейилади хабарда.