Президент фармони билан Марат Жураев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.
Марат Жураев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Президент администрациясининг банк сектори, молия бозори ва молиявий технологияларни ривожлантириш масалалари бўлими мудири лавозимида ишлаб келаётганди.