Иқтисодиёт
Олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳларга барибир 4 фоизли «солиқ солмоқчи»
Олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳларнинг контрактдан тушадиган пулларига 4 фоизли «солиқ солиш» фикридан қайтмади. Аввалроқ депутат Дилмурод Артиқов бу тўловнинг қайси асос билан жорий этилаётганини сўраб, бош прокурорга сўров юборган, ташаббус эса ижтимоий тармоқларда танқидга учраганди.
Малайзиянинг Five Petroleum компанияси Ўзбекистонда автозаправкалар тармоғини қуриши мумкин
Малайзиянинг Five Petroleum компанияси Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратишни кўриб чиқмоқда. Компания, шунингдек, ҳудудларида транспорт-логистика инфратузилмасини қуриш масаласини ҳам ўрганмоқда.
2024 йилда аҳоли банкларга 16,1 млрд доллар миқдорида валюта сотиб, 9,4 млрд доллар миқдорида сотиб олди
2024 йилда жисмоний шахслар банкларга 16,1 млрд доллар миқдоридаги (2023 йилга нисбатан 31 фоизга кўп) чет эл валютасини сотди. Шунингдек, йил давомида аҳоли 9,4 млрд доллар миқдорида валюта сотиб олди (+3 фоиз). Мамлакат бўйлаб валюта айирбошлаш шохобчалари сони йил давомида 20 фоизга кўпайди.
Қозоғистон Ўзбекистонга экспорт ошгани ва юқори талаб фонида картошка экспортини чеклади
Қозоғистон ҳукумати картошка экспортини олти ойга чеклади. Қарор бу маҳсулотнинг, хусусан, Ўзбекистонга экспорт ҳажми ошиши ва нархи кескин кўтарилиши фонида қабул қилинди. 11 ой ичида Ўзбекистон импорт қилган картошканинг деярли 75 фоизи Қозоғистондан олиб келинган.
2024 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари 30 фоизга кўпайиб, 14,8 млрд долларни ташкил қилди
2024 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари 2023 йилга нисбатан 3,4 млрд доллар (30 фоиз)га кўпайиб, 14,8 млрд долларни ташкил қилди. Маблағларнинг 77 фоизи Россиядан келиб тушди. Буюк Британиядан ўтказмалар 83 фоизга, Жанубий Кореядан 56 фоизга, АҚШдан 35 фоизга ҳамда ЕИдан 32 фоизга ошди.
Жамият
Ўзбекистонда 20−26 январь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
Ўзбекистонда жорий иш ҳафтаси беқарор бўлади. Аввалига нам, лекин илиқ, кейин ёмғирнинг қорга айланиши, пайшанба-жума кунларига келиб ҳароратининг кескин пасайиши кутилади (аммо бутун мамлакат бир хилда совиб кетмайди). Дам олиш кунлари эса қуруқ келади ва ҳароратнинг тез кўтарилиши рўй беради.
Германияга ўзбекистонлик ҳайдовчилар ишга таклиф қилинмоқда
Ўзбекистондаги юк машиналари, автобус ва локомотив ҳайдовчилари Германияга ишга таклиф қилинмоқда. Улар Ўзбекистонда немис тили ва малака курсларида ўқитилади. Ойлик маош ойига 2400 — 2600 еврони ташкил қилади.
Чоршанбадан ҳаво совиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
Нисбатан илиқ душанбадан кейин сешанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Шимолда пайшанба ва жума кунига ўтар кечаси ҳарорат −8…−13 даражагача пасаяди. Жумадан бошлаб ҳарорат яна кўтарилади.
Англияда ишлаш учун 3 миллионга яқин ўзбекистонлик қизиқиш билдирган танлов бекор қилинди. Нега?
10 январда Англияга мавсумий иш ўринлари учун танлов ўтказилди. Аммо 3 миллионга яқин ўзбекистонлик қизиқиш билдирган танлов натижалари кўп ўтмай бекор қилинди. Миграция агентлиги бунга техник муаммоларни сабаб қилиб кўрсатди. Англия компанияси эса жараёнга учинчи шахслар аралашганини таъкидламоқда.
Навоийда ЙПХ инспектори 16 ёшли бола бошқарувидаги машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
Навоий шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган Kia Sonet автомобилининг 16 ёшли ҳайдовчиси тўхташ ишорасига амал қилмай, ЙПХ инспекторини уриб юборди. Бола воқеа жойидан қочиб кетган, инспектор эса ўша ерда ҳалок бўлган.
Самарқандда ўқувчи бошқарувидаги Spark уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
Самарқанд шаҳрида 10-синф ўқувчиси бошқарувидаги Spark пиёдани уриб юборди. Оқибатда 51 ёшли эркак вафот этди.
Тошкентдаги шифохонада чақалоқнинг қўли кесилди. ССВ ҳолатга изоҳ берди
Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонасида чақалоққа «чап томонлама елка артерияси тромбоэмболияси, чап қўл ва панжасида қон айланишининг 3-а даражали ўткир бузилиши, полиорган етишмовчилиги» ташхиси қўйилиб, унинг қўли кесилди. ССВ хизмат текшируви ўтказилаётганини маълум қилди.
Рақобат қўмитаси Ucell компаниясини жаримага тортди
Рақобат қўмитаси рекламаларда бўрттирувчи маъно ифодалангани учун Ucell (COSCOM) компаниясини жаримага тортди.
«Талаблар қаттиқ қўйиб юборилган» — Миграция агентлиги Канадага бирорта ҳам ўзбекистонлик ишга юборилмагани ҳақида
Бандлик вазирлиги 2024 йилда Канада 5 мингта бўш иш ўрни таклиф этаётганини эълон қилганди. Миграция агентлигига кўра, шундан сўнг ишлаш учун 35 минг ўзбекистонлик қизиқиш билдирган. Улардан 100 нафар номзоднинг маълумотлари Канада томонига тақдим этилган. Аммо номзодларнинг барчаси рад қилинган.
Ўзбекистон 2025 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рўйхатига киритилди
BBC Travel глобал медиа портали Ўзбекистонни 2025 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши манзиллар рўйхатига киритди. «Мамлакат сайёҳларни жалб қилиш мақсадида янги поезд йўналишлари, ички рейслар ва маданий объектларга инвестиция киритмоқда», — дейилади ҳисоботда.
Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди
Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тасдиқланди. Ҳужжатга кўра, дориларни тадқиқотсиз рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор ССВ ҳузуридаги экспертлар кенгаши томонидан чиқарилади.
Ҳоким ёрдамчилари 2024 йилда 309 та коррупцияга оид жиноятлар қилди
Ўзбекистонда 2024 йилда ҳоким ёрдамчилари 309 та коррупцияга оид жиноятлар содир этган. Умуман олганда, 2024 йилда жами 6898 нафар шахс томонидан 5716 та коррупцияга оид жиноят содир этилган.
Тошкентда ҳаракатсиз турган Nexia ёниб кетди
Чилонзор туманидаги автотураргоҳда турган Nexia бутунлай ёниб кетди. Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар бўлмаган. Ёнғин сабаби ҳозирча аниқ эмас.
«Давлат ўз қонунларига риоя қилмаслиги мумкинлигини кўрсатмоқда». Комил Жалилов — хусусий олийгоҳларга 4 фоизли «солиқ» солиниши ҳақида
Кўплаб танқидларга қарамай, Олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳларнинг контрактдан тушадиган пулларига 4 фоизли «солиқ солиш» фикридан қайтмади. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов битта кейс орқали давлат ўзи чиқарган қонунларига риоя қилмаслиги мумкинлигини кўрсатмоқда, дея қайд этди.
Тошкент вилояти ва шаҳрида ҳавони ифлослантирган 46 та иссиқхона фаолияти тўхтатилди
Тошкент вилояти ва шаҳрида атмосферага зарар етказаётган 46 та иссиқхонанинг фаолияти тўхтатилди. Бундан ташқари, 426 та иссиқхона эгалари чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш зарурлиги, шунингдек, резина ва бошқа чиқиндилардан ёқилғи сифатида фойдаланиш тақиқлангани ҳақида огоҳлантирилди.
Бандлик вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Бунгача Президент администрациясида ишлаб келган Марат Жураев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Экология вазирлиги ва БМТТД Ўзбекистонда иккита экологик лойиҳани ишга туширди
Экология вазирлиги ва БМТТД Ўзбекистоннинг биологик хилма-хиллик бўйича миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва Ғарбий Тянь-Шань экотизимларини тиклашни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини ишга туширди. Уларни 2030 йилга қадар амалга ошириш режалаштирилган. ГЭФ лойиҳаларга 6,5 млн доллар ажратди.
Скутер ва мопедлар 1 мартгача ЙҲХХда рўйхатдан ўтиши, эгалари эса лицензия олиши шарт
Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб мопед ва скутерларга янги талаблар жорий этилмоқда: мажбурий давлат рўйхатидан ўтиш, давлат рақами белгиларини олиш ва уларни бошқариш учун «А» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш.
Жаҳон
Исроил 90 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди
Исроил ҲАМАС билан келишув доирасида 90 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди. ҲАМАС эса исроиллик уч аёлни топширди. Келишувнинг биринчи босқичида ҲАМАС 97 нафар исроилликнинг 33 нафарини, Исроил мингдан ортиқ фаластинлик маҳбусни озод қилмоқчи.
TikTok АҚШда блоклангач, бир неча соатдан сўнг яна ишлай бошлади
Юклатилган талабни бажармагач, TikTok АҚШда блокланди ва App Store ҳамда Google Play`дан олиб ташланди. Бироқ Трампнинг платформани сақлаб қолиш ҳақидаги баёнотидан сўнг компания ишини қайта тиклади. Фойдаланувчиларга эса «Трампнинг ҳаракатлари туфайли TikTok АҚШга қайтди!» деган хабар йўлланди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!