Тошкент шаҳрида Nexia автомобили бутунлай ёниб кетди. Бу бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати хабар қилди.
Ҳодиса 20 январь куни соат 08:10 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасидаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти автотураргоҳида содир бўлган.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Бошқарма ёнғин оқибатида тан жароҳат олганлар бўлмаганини маълум қилди.
Ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда, дейилди хабарда.