2024 йил давомида буюртмаларни топшириш пунктлари сони бутун мамлакат бўйлаб 934 тага етди, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида фаол Uzum Market пунктлари тармоғи кенгайди. Шу билан бирга, янги топшириш пунктларининг 27 фоизи 30 минг кишигача бўлган шаҳарларда, 15 фоизи эса 10 минг кишигача бўлган аҳоли пунктларида очилди. Шу тариқа ҳатто мамлакатнинг чекка ҳудудлари ва кичик аҳоли пунктларида ҳам ўзбекистонлик сотувчиларнинг кенг ассортиментидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлмоқда.

«Биз Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси катта ёки кичик шаҳарчада озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб, йирик маиший техникагача бўлган барча зарур нарсаларни осон ва тез сотиб олишини истаймиз. Шу билан бирга, кичик шаҳар ва қишлоқлар учун Uzum Market буюртма топшириш пунктларининг пайдо бўлиши нафақат аҳоли турмуш даражаси яхшиланишини, балки янги иш ўринлари яратилиши ва ёш мутахассисларнинг карьерада ривожланиши учун имкониятлар очилишини ҳам англатади», — деди Uzum Market топшириш пунктларини бошқариш бўйича директор Рената Кусаинова.

Умуман олганда, Uzum Market миллий маркетплейсида бутун мамлакат бўйлаб 14 000 га яқин тадбиркорнинг 1 миллиондан ортиқ ноёб товарлари тақдим этилган. 2025 йилда Uzum Market янги ҳамкорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали буюртма топшириш пунктлари сонини 2 баробар, бутун мамлакат бўйлаб 2000 тагача оширишни режалаштирмоқда.

Реклама ҳуқуқлари асосида.