Самарқанд шаҳрида вояга етмаган бола бошқарувидаги Spark пиёдани уриб юборди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, ҳолат шаҳарнинг Садриддин Айний кўчасида содир бўлган. Шаҳардаги 5-мактабнинг 10-синф ўқувчиси уйда турган машинани сўроқсиз миниб чиқиб кетган.
Йўлда у пиёдани уриб юборган. Оқибатда 51 ёшли эркак оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.