Олимпиада Қозоғистон Миллий физика ва математика мактаби томонидан Қозоғистон Таълим вазирлиги ва «Дарин» Республика илмий-амалий маркази кўмагида ташкил этилди. Унинг асосий мақсади илмий билимларни оммалаштириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва физика-математика мактаблари ўртасида тажриба алмашиш майдонини яратишдан иборат.
Алоҳида эътироф — Асадбек Бобоқулов
Ўзбекистон жамоасининг асосий юлдузи Artel Technical School нодавлат таълим муассасасининг 11-синф ўқувчиси Асадбек Бобоқулов бўлди. У «Математика» йўналишида олтин медални қўлга киритди. Асадбек ўнлаб кучли рақиблардан ўзиб, шиддатли беллашувда чуқур билим ва таҳлилий тафаккурини намойиш этиб, ажойиб натижа кўрсатди.
Асадбек Бобоқуловнинг ютуғи Artel Technical School учун муҳим воқеа бўлди ва таълимга замонавий ёндашувлар ёш истеъдодларга чўққиларни забт этишда қандай ёрдам беришига ёрқин мисол бўлди.
«Биз Асадбек ва бутун жамоамизнинг муваффақиятидан беҳад фахрланамиз. Ушбу ғалаба сифатли таълим ва ўқитишдаги инновацион ёндашувлар ўқувчиларнинг юқори натижаларга эришишига ёрдам беришини тасдиқлайди», — дея таъкидлади Artel Technical School маъмурияти.
Мактаб ўз ўқувчиларининг халқаро танлов ва олимпиадаларда иштирок этишини фаол қўллаб-қувватлаб, уларни тайёрлаш учун барча зарур воситаларни тақдим этмоқда. Асадбекнинг ғалабаси мактабнинг халқаро майдонда тан олинишида муҳим қадам бўлди.
XXI Халқаро Жаутиков олимпиадаси ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларининг юқори тайёргарлик даражасини яна бир бор тасдиқлади. Ўзбекистонлик иштирокчилар жами 19 та медални қўлга киритиб, ажойиб натижаларни намойиш этди:
- 2 та олтин медаль: математика;
- 5 та кумуш медаль: математика ва информатика;
- 12 та бронза медаль: математика, физика ва информатика.
Artel Technical School 2017 йилда муҳандислик, аниқ фанлар ва IТ соҳасида ёш мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган. Artel йирик саноат компанияси негизида ташкил этилган ушбу мактаб, назарий таълимни амалий кўникмалар билан уйғунлаштириш имконини беради. Мактабнинг ўқув дастури таҳлилий фикрлашни ривожлантириш, лойиҳа ишларини бажариш ва халқаро олимпиадаларга тайёргарлик кўришга қаратилган.
Реклама ҳуқуқлари асосида.