Тошкент халқаро аэропортида 2 нафар қизни алдов йўли билан Туркияга жўнатаётган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси.
Нурафшон шаҳрида яшовчи 25 ёшли аёл Н.К. осон пул топиш мақсадида Бекобод шаҳри ва Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 21 ёшли икки қиз — С.Т. ва М.М.ни катта пул топишга ишонтирган.
Бироқ у қизларни аэропортда Истанбул шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳозирда гумонланувчига нисбатан Жиноят кодекси 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари бошланган.
Маълумот учун, одам савдоси жиноятини содир қилганлар 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.