Тошкент шаҳри йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берди.

21 январь куни соат 09:40 ларда «ГАЗ-32221» машинаси ҳайдовчиси О.С. (1965 й.т.) Буюк Ипак йўли кўчасида йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда Д.Т.ни (1993 й.т.) уриб кетган.

Сўнг руль бошқарувини йўқотиб, ҳайдовчи З.З. (1990 й.т.) бошқарувидаги BYD билан тўқнашган. У эса зарбдан Matiz’га бориб урилган (ҳайдовчи — 1954 й.т. Р.Т.).

ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида ҳалок бўлган.

йтҳ, йтҳда ўлим, 2025 йилда ўлим билан тугаган йтҳлар

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлими билан тугаган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди, тергов бошланди.

Ижтимоий тармоқларда ҳудуд аҳолисининг хабар беришича, кўчанинг ЙТҲ юз берган қисмида «пешеход» мавжуд эмас. Оқибатда пиёдалар мунтазам равишда белгиланмаган жойлардан кесиб ўтишга мажбур.

йтҳ, йтҳда ўлим, 2025 йилда ўлим билан тугаган йтҳлар

Ҳудуд аҳолиси маҳаллий ҳокимият органларидан ҳаракат хавфсизлигини ошириш ва келгусида бундай ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ушбу манзилга ҳеч бўлмаганда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойини ўрнатишни сўрамоқда.