Криминология тадқиқот институти томонидан пулли хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар берди «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали.
Низом Криминология тадқиқот институти томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.
Институт қуйидаги фаолият турлари бўйича пулли хизмат кўрсатади:
- ️экспертлик фаолияти;
- илмий-тадқиқот фаолияти;
- ️ноширлик фаолияти;
- матбаа фаолияти.
Буюртмачи хизмат кўрсатишни сўраб институтга ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиши лозим.
Институтга мурожаат келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида буюртмачи ва институт ўртасида икки нусхада хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилади.
Хизматлар прейскуранти (нархлари) институт томонидан бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланади.