Сиёсат

дайжест

Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


дайжест

Ўзбекистон ва Россия ҳарбий соҳада беш йиллик шериклик дастурини имзолади

Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирликлари ўртасида 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ва 2026−2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳада стратегик шериклик дастурини имзолади.


дайжест

Самарқандда апрелда Европа Иттифоқи — Марказий Осиё саммити бўлиб ўтади

Апрель ойида Самарқандда Европа Иттифоқи — Марказий Осиё биринчи саммити бўлиб ўтади. Аввалроқ тадбир ЕИда ўтган йили янги ҳукумат тузилгани сабабли 2024 йилдан 2025 йилга кўчирилган эди.


дайжест

Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Зокир Ишпулатов сув хўжалиги вазири ўринбосари — Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди. У бунгача Вазирлар Маҳкамаси котибияти бош мутахассиси бўлиб ишлаган.


Иқтисодиёт

дайжест

Ўзбекистонда пахтани биржа орқали сотишнинг янги механизми жорий этилмоқда. Асосий маълумотлар

Президент фармони билан пахтани биржа орқали сотишнинг янги механизми ишга туширилмоқда. Янги тартибга кўра, пахта етиштириш учун олинган имтиёзли кредитларни йил охиригача сўндирган хўжаликларга фоиз тўловларининг 4 фоиз пункти субсидия сифатида қайтариб берилади.


дайжест

2025 йилда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида экспорт ҳажми 4 млрд долларга етказилиши режалаштирилмоқда

Президент фармони билан тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Ҳужжатда маҳсулотлар экспортини 2025 йилда 4 миллиард долларга етказиш асосий мақсадли кўрсаткичлардан бири сифатида белгиланган.


дайжест

Капитал талабларини бажармаган иккита банкнинг актив операциялари чеклаб қўйилди

Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб банклар учун устав капиталининг энг кам миқдори 500 миллиард сўмгача оширилди. Бугунги кунга қадар тўртта банк ушбу талабни бажармаган, Марказий банк улардан иккитасининг актив операцияларини чеклаб қўйди.


дайжест

МБ бўлиб тўлаш бозорини тартибга солиш имкониятларини ўрганмоқда

Марказий банк ҳозирда банк назоратидан ташқарида бўлган бўлиб тўлаш бозорини тартибга солиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бўлиб тўлашни тақдим этадиган хизматлар нобанк кредит ташкилотлари деб ҳисобланиши мумкин.


Жамият

дайжест

Тошкентда миллийлик тарғиб қилинади, давлат идораларида миллий кийимда юриш тавсия этилади — ҳоким қарори

Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳрида миллийликни тарғиб қилишга доир қарор имзолади. Унга кўра, миллий либослар ва миллийликни тарғиботини ўз ичига олган «Миллий Тошкент» лойиҳаси амалга оширилади. Шаҳардаги давлат ишхоналари ходимларига миллий либосларда юриш тавсия этилади.


дайжест

Тадбиркорни шантаж қилиб, ундан пул ундиришда гумонланаётган Telegram канал маъмурлари ушланди

Telegram`даги «Nazorat Uz» канали маъмурлари овқатланиш тармоқлари раҳбарларидан катта миқдорда пул талаб қилганликда гумонланмоқда. Улар ошхонада суварак чиққани акс этган видеолар борлигини айтиб, тадбиркорларни қўрқитган. Ҳолат юзасидан уч кишига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.


дайжест

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 23−27 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.


дайжест

Эндиликда жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ёндашув асосида ўрганишлар ўтказилади

Ўзбекистонда жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан илмий ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказилади. Миллий гвардия бошлиқлари ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарларига криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном бириктирилади.


дайжест

Тошкентда адвокатлик фирмаси мутахассиси ва банк юристи пора олганда ушланди

Тошкентда адвокат 26 ёшли фуқаронинг 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини енгиллаштириш учун 20 минг доллар олганда ушланди. У 15 минг долларни шу ишга алоқадор бошқа шахс — банк юристига топширган. Ҳуқуқшунос ҳам тезкор тадбирда қўлга олинган.


дайжест

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ фаолияти фош этилди

Тошкент шаҳрида яшовчи бир гуруҳ шахслар кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келгани аниқланди. Тезкор тадбирлар давомида 130 млн сўмдан ортиқроқ қийматга эга дорилар мусодара қилинган.


дайжест

Ўзбекистонда давлат Cyber university олийгоҳи ташкил этилади

Ўзбекистонда Cyber university давлат университети ташкил этилади. Олийгоҳ рақамли технологиялар ва киберхавфсизлик соҳасида кадрлар тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади.


дайжест

Японияда ўқиш, ишлаш ва яшаш ҳақида маълумот берувчи портал ишга тушди

Миграция агентлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан Japan Career портали ишга туширилди. Унда Япониядаги меҳнат миграцияси, таълим ва яшаш имкониятлари ҳақида ўзбек, рус ва япон тилларида маълумотлар бериб борилади.


дайжест

Ўзбекистонда экологик маркировка белгиси тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда экологик маркировка белгиси тасдиқланди. Экология вазирлиги «Яшил белги» тизимини тартибга солиш бўйича ваколатли органи ҳисобланади ҳамда унга бир қанча вазифалар белгиланди.


дайжест

Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университетлари ташкил этилади

Олийгоҳларда регистратор офислари очиб, олий таълим ва илм-фан хизматларини қамраб олган ягона рақамли тизим жорий этиш режалаштирилмоқда. Дуал таълимда иштирок этаётган корхоналар рағбатлантирилади. Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманган техника университетлари ташкил этилади.


дайжест

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлиги ўрганилади

Ўзбекистонда энди тегишли соҳадаги давлат экспертлик ва олий таълим муассасалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлигини ўрганади. Бунда хулосалар тавсиявий хусусиятга эга бўлади, улар инобатга олинмаганда келишмовчиликлар жадвали тайёрланади.


дайжест

Криминология тадқиқот институти пуллик хизматлар кўрсата бошлайди

Криминология тадқиқот институти жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида шартнома асосида пуллик хизматлар кўрсата бошлайди. Институт экспертлик, илмий-тадқиқот, ноширлик, матбаа хизматларини тақдим этади. Нархлар бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланади.


Спорт

дайжест

Сречко Катанец терма жамоа бош мураббийлигидан кетди

Сречко Катанец футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди. Унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган шартнома бекор қилинди.


дайжест

Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе миллий терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланди. Бунда унинг «мураббийлик истеъдоди, масъулияти, жамоа аъзолари орасида мавқеи» инобатга олинди. Аввалроқ собиқ мураббий Сречко Катанец соғлиғидаги муаммолар сабаб вазифасидан озод этилганди.


Жаҳон

дайжест

Путин Украина бўйича музокаралардан бош тортса, Трамп Россияга санкциялар қўлламоқчи

Дональд Трамп агар Россия урушни тўхтатиш бўйича музокаралардан бош тортган тақдирда, санкциялар билан таҳдид қилди, шунингдек, Путинни «ақлли» деб атади. У Путин билан «жуда тез муддатда» гаплашишни режалаштираётганини маълум қилди.


дайжест

76 киши: Туркияда меҳмонхонадаги ёнғин қурбонлари сони яна ўсди

Туркиянинг Болу музофотидаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 76 кишига етди, 52 киши жароҳат олди. Иш доирасида 9 киши, жумладан, меҳмонхона эгаси ҳам қўлга олинди. Мамлакатда бир кунлик миллий мотам эълон қилинган.


дайжест

Жанубий Кореяда туғилиш даражаси 9 йил ичида илк марта кўтарилди

Жанубий Кореяда 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида туғилганлар сони бир йил олдингига нисбатан 3 фоизга ошди. Бу COVID-19 пандемияси туфайли кечиктирилган никоҳлар тиклангани билан ҳам боғлиқ. Аммо мамлакат 0,72 туғилиш даражаси билан дунё бўйича энг паст кўрсаткичлардан бирини қайд этиб турибди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!