Шавкат Мирзиёев 22 январь «Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ҳужжатга кўра, электротехника саноатини 2025−2027 йилларда ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг асосий йўналишлари белгиланди.
2025 йил 1 февралдан қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади:
- божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида тайёрланган маҳсулотларни кейинги ишлаб чиқарувчилар томонидан саноат кооперацияси тартибида қайта ишлаш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига жойлаштиришга рухсат берилади;
- божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида тайёрланган маҳсулотларни кейинги ишлаб чиқарувчилар томонидан саноат кооперацияси тартибида қайта ишлаш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига жойлаштиришга рухсат берилади;
устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг ва давлат органларининг маъмурий бино-иншоотларини, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини қуриш бўйича харид қилиш ҳужжатларига қуйидаги талаблар киритилади:
- пудратчилар зарур товарларни Ишлаб чиқарувчилар экотизими ва Электрон кооперация порталидаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилади;
- зарур товарлар порталларда мавжуд бўлмаса, тасдиқловчи маълумотномалар асосида уларни бошқа электрон порталлардан харид қилишга рухсат этилади;
- Ишлаб чиқарувчилар экотизимида савдолар давлат буюртмачилари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида электрон дўкон тартиб-таомиллари асосида, шартнома қиймати билан боғлиқ чекловларсиз ўтказилади, бунда оферталар маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат маълумотлари асосида шакллантирилади.
Қарорга мувофиқ, юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарига юқори технологияли ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан 3 йил муддатга қуйидаги солиқ имтиёзлари берилади:
- фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш;
- мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод этиш.
Электротехника соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун электротехника саноати корхоналари томонидан оммавий савдолар орқали сотиб олинадиган давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари бўйича тўловларини 10 йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлашга розилик берилади.
Жиззах вилоятидаги 1-сон политехникуми ҳамда Тошкент вилоятидаги Оҳангарон шаҳар политехникуми ҳузурида инженерлик мактаблари ташкил этилади.
2025−2027 йилларда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг маҳаллий капитал бозорида қисқа (1 йилгача) ва ўрта (5 йилгача) муддатли облигацияларини жойлаштириш ва халқаро капитал бозорларида 2 та тармоқ корхонасининг еврооблигацияларини чиқариш ҳисобига ресурс жалб қилишга рухсат берилади.
Электротехника маҳсулотлари экспортини янада жадаллаштириш учун янги «Eltechexport» молиялаштириш линияси жорий этилади.