Ушбу нуфузли тадбирда ГEФФ ва ТФП дастурлари доирасидаги турли номинациялар бўйича Ўзбекистон тижорат банкларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзмиллийбанк ЕТТБ томонидан «„Яшил“ савдони қўллаб-қувватлаш дастури: Барқарор ривожланиш сертификатлаш схемаларидан самарали фойдаланиш» (Green TFP: Best Use of Sustainability Certification Schemes) номинацияси бўйича юксак мукофотга сазовор бўлди.
Мазкур мукофот Ўзмиллийбанкка барқарор ривожланиш соҳасидаги салмоқли ютуқлар ва халқаро савдони молиялаштириш соҳасида экологик масъулиятни оширишга хизмат қилувчи сертификатлаш схемаларидан самарали фойдалангани учун берилди. Мукофотни олиш банк томонидан барқарор ривожланиш сертификатлаш схемаларини муваффақиятли қўлланилишини тасдиқлайди ва унинг атроф-муҳит учун масъулиятли лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга содиқлигини кўрсатади.
ЕТТБ Ўзмиллийбанкнинг Ўзбекистонда барқарор ривожланиш тамойилларини илгари суришдаги ҳиссасини юқори баҳолади. Банк халқаро савдони молиялаштириш соҳасида илғор экологик стандартларни жорий этган ГEФФ дастурининг саноқли иштирокчиларидан бири эканлиги таъкидланди.
Шу ўринда, Ўзбекистон Марказий банки Ўзмиллийбанкни 2024 йилда эришилган натижалар ва жорий йилга мўлжалланган стратегик режалардан келиб чиқиб, 2025 йил учун мамлакатимиздаги тизимли аҳамиятга эга банклар рўйхатига киритганини алоҳида таъкидлаш зарур.
2024 йилда банк қуйидаги молиявий натижаларни намойиш этди:
- соф фойда 1,7 триллион сўмни ташкил этди;
- харажатлар самарадорлиги коэффициенти СИР 30 фоизни ташкил этди, бу харажатлар оптималлаштирилганини кўрсатади;
- иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги инвестиция лойиҳаларини кредитлаш ҳажми 38 триллион сўмга етди;
- йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 18 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Сўнгги йилларда банкнинг жадал ўсиши рақамлаштиришга йўналтирилган стратегик инвестициялар, мижозларга хизмат кўрсатишни доимий равишда такомиллаштириш ва янги молиявий маҳсулотларни ишлаб чиқиш натижасида эришилди. 2020−2024 йилларда юридик шахсларнинг кредит портфели 50 фоизга, чакана мижозлар портфели эса 3 баробарга ошди. Юридик шахсларнинг депозит портфели 90 фоизга, жисмоний шахсларники 286 фоизга ўсди.
Бундан ташқари, банк Лондон фонд биржасига умумий қиймати 411 миллион доллар (300 миллион доллар ва 1400 миллиард сўм) бўлган облигацияларнинг икки траншини муваффақиятли жойлаштирди. Айтиш жоизки, Ўзмиллийбанк Ўзбекистон тижорат банклари орасида биринчи бўлиб миллий валютадаги облигацияларни халқаро молия бозорига жойлаштиришга муваффақ бўлди.
Ўтган йилдан буён Ўзмиллийбанк Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчилари қаторига кириб, ТОП-10 рўйхатдан жой олди. Бу банкнинг нафақат молиявий барқарорлигини, балки унинг мамлакат иқтисодиёти ривожига қўшаётган салмоқли ҳиссасини ҳам тасдиқлайди. 2024 йилда банк бюджетга умумий тўловлар ҳажмини ўтган йилга нисбатан 48 фоизга — 1 545,8 миллиард сўмгача оширди. Шундан республика бюджетига 1 531,4 миллиард сўм, маҳаллий буджетларга 14,4 миллиард сўм йўналтирилди.
Банк барқарор ўсишга йўналтирилган трансформация стратегиясини фаол жорий этмоқда ва бу борада етакчи халқаро консалтинг компанияси McKinsey & Company билан ҳамкорлик қилмоқда. Узоқ муддатли ривожланиш стратегияси доирасида банк мижозлар билан ишлаш бўйича менежерлар ролини кучайтириш, IТ-инфратузилмани модернизация қилиш ва молиявий бошқарувни қайта ташкил этиш, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес билан ишлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Банк раҳбариятининг таъкидлашича, эришилган муваффақиятларни мижозлар ва ҳамкорлар ишончи, жамоанинг юқори профессионаллигисиз амалга оширишнинг имкони бўлмас эди. Ўзмиллийбанк хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, бизнес ва аҳолининг замонавий эҳтиёжларига жавоб берадиган инновацион ечимларни ишлаб чиқишда давом этмоқда. Буларнинг барчаси банк фаолиятини янада барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратмоқда.
Сайт: nbu.uz
Facebook: fb.com/uznbu
Instagram: @nbu.official
Telegram: t.me/nbu_official
Реклама ҳуқуқлари асосида.