Дам олиш кунлари совуқ ҳаво массалари чекина бошлайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.
Жума куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ҳаво ҳарорати +3…+8 даража бўлади. Жанубий ҳудудларда баъзи жойларида +10…+12 даража бўлади. Шамол тезлиги баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучаяди.
Шанба-якшанба кунлари бутун республика бўйлаб ҳаво ҳарорати кўтарилиши фонида қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шанба кечаси ҳаво ҳарорати −2…−7 даража оралиғида сақланиб, кундузи +7…+12 даржагача кўтарила бошлайди. Якшанба куни эса кечаси ҳаво ҳарорати −2…+3, кундузи +9…+14 даражагача кўтарилади.
24−25 январда бази жойларда шамол 13−18 м/с гача тезликда эсади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд.
Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, шамол 3−8 м/с тезликда эсади. Шанба кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, ҳаво ҳарорати кечаси −3…−5, кундузи +8…+10 даража бўлади. Якшанба куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, ҳаво ҳарорати кечаси 0…+2, кундузи +11…+13 даражагача кўтарилади.