Ўзбекистон президентининг 2025 йил 23 январдаги фармойиши билан суд тизимида қатор тайинлов ва ловозимдан озод этишлар амалга оширилди. Бу ҳақда Олий суд Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар қилди.

Хусусан:

  • Абдурахман Бакаевич Сафаев ёзма аризасига асосан Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан;
  • Жамшид Шухратиллоевич Хомидов ёзма аризасига асосан Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, фармойишига мувофиқ:

  • Новруз Бабакулович Рахманов — судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
  • Сардор Тахирович Жўрабоев — судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
  • Абдуносир Абдухамитович Игамбердиев — судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
  • Зоир Аманович Рустамов — судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида эса Олий суди таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Олий Мажлис Сенатнинг ушбу масала юзасидан қабул қилинган қарорига асосан Новруз Бабакулович Рахманов, Абдуносир Абдухамитович Игамбердиев, Зоир Аманович Рустамов, Абдувохид Абдукадирович Касимов ва Хасан Сунатиллаевич Эгамбердиев Олий суднинг судьяси лавозимидан озод этилди.