Асарда замонамиз инсонларининг ҳаётидаги ноаниқликлар ва ўз-ўзини англаш жараёнига урғу берилган. Унда мураккаб ижтимоий ва шахсий муносабатлар, инсоннинг ички курашлари ҳамда жамиятдаги аномалиялар ёрқин тасвирланган. Шунингдек, иқтисодий беқарорлик ва муҳожирлик муаммолари ёритилган. Улар қаҳрамонларнинг қарор ва ички курашларида акс этади.

Романда аномалия сабабли қаҳрамонларнинг қадриятлари ва ўзига ишончи синовдан ўтади. Ҳар бир қаҳрамон ҳаётидаги аномалияларни қабул қилиш, улардан сабоқ олиш ва ўз йўлини топишга интилади. «Аномалия» романи ҳаёт мураккаблиги, инсон руҳиятининг хилма-хиллиги ва кутилмаган ҳодисаларга қандай муносабатда бўлиш ҳақида ўйлашга ундайди.

asaxiy books, реклама

Китоб қисқа муддатда Францияда бестселлерга айланган ва нуфузли Гонкур мукофотига сазовор бўлган. Ушбу халқаро бестселлер мураккаб сюжети ва жонли ҳикоялари билан китобхонни ҳайратлантиради. Шу билан бирга, индивидуаллик, шахсий танлов ва воқелик моҳияти борасида чуқур ўйлашга чорлайди.

Эрве Ле Телленинг адабий маҳорати мавжуд тасаввурларни шубҳа остига қўяди ҳамда инсонни дунё ва ўзининг ундаги ўрни ҳақида ўйлашга мажбур қилади. Бу шунчаки китоб эмас, балки охирги саҳифани ёпгандан кейин ҳам узоқ вақт давомида хотирада сақланиб қоладиган қимматли тажрибадир.

Китоб Asaxiy Books ва Xalq banki ҳамкорлигида чоп этилган. Мазкур ташкилотлар жамият учун фойдали китоблар чиқишига салмоқли ҳисса қўшмоқда.

asaxiy books, реклама

«Аномалия» китобини интернет-дўкон ёки Asaxiy’нинг 9 та филиали орқали харид қилиш мумкин. Буюртмалар Ўзбекистоннинг исталган ҳудудига етказиб берилади.

Китоб ва буюртма ҳақида ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

Asaxiy.uz сайтида китоблардан ташқари маиший техника, электроника, компьютер жиҳозлари, смартфон ва гаджетлар ҳам сотувда мавжуд. Қулайлик учун онлайн муддатли тўлов хизмати ҳам йўлга қўйилган.

Реклама ҳуқуқлари асосида.