Сиёсат

дайжест

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони президент сайловидаги ғалабаси билан қутлади

Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенкони бўлиб ўтган президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади. Ўзбекистон президенти сайлов натижалари Беларусь халқи амалдаги президентга юксак ишонч билдираётгани ва ислоҳотларни кенг қўллаб-қувватлаётгани тасдиғи эканини таъкидлади.


дайжест

Ўзбекистон ва Афғонистон Ҳайратон — Мозори Шариф темирйўл линиясидан фойдаланиш бўйича шартномани узайтирди

Ўзбекистон ва Афғонистон Ҳайратон — Мозори Шариф темирйўлининг кейинги эксплуатацияси бўйича шартномани узайтирди. Линияга хизмат кўрсатиш «Ўзбекистон темир йўллари» шуъба корхонаси ҳисобланган «Согдиана транс» МЧЖда сақланиб қолади.


дайжест

Мансабдорларнинг жиноий ҳаракатларидан кўрилган зарар 3,6 трлн сўмга етди

2024 йилда Ўзбекистонда 4900 дан ортиқ мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди, бу 2023 йилга нисбатан 37,2 фоизга кўп. Улар давлат ва жамият манфаатларига 3,6 трлн сўм ёки ўтган йилга нисбатан 2,3 баробар кўпроқ зарар етказди.


Иқтисодиёт

дайжест

Тошкентдаги офис эгалари нима учун ижарачи топа олмаяпти ва буни қандай ҳал қилиш мумкин? Тадқиқот

2024 йилда Тошкентда офис бинолари кўпайди, бироқ уларнинг катта қисми бўш турибди. Кўчмас мулк эгалари қандай қилиб тезроқ ижарачи топиши ва келажакда таклиф қандай ўзгариши мумкин? CMWP Uzbekistan консалтинг компаниясининг йиллик ҳисоботи шарҳи — шу ҳақда.


дайжест

ЖСТга аъзоликнинг якуний мақсади иқтисодиёт бошқарувини самаралироқ тизимга ўтказишдир — Саида Мирзиёева

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ЖСТга аъзо бўлишдан якуний мақсад халқ фаровонлигини таъминлаш, муносиб иш ўринларини яратиш ва иқтисодиёт бошқарувини самаралироқ тизимга ўтказиш эканини таъкидлади. У ташкилотга аъзо бўлиш учун ҳаракат 2025 йилда ҳам катта суръатда давом эттирилишини айтди.


Жамият

дайжест

Ўзбекистонда 27−31 январь ва 1−2 февраль кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Ўзбекистонда ҳафта давомида совуқ ҳаво ҳукм суради, аммо бу қаҳратон қиш, дегани эмас. Душанба ва дам олиш кунлари кундузи илиқроқ бўлса-да, чоршанба-жума кунлари ҳарорат сезиларли пасаяди. Ҳафта ўртасида жойларда у қадар кўп бўлмаган, асосан қор кўринишидаги ёғингарчиликлар кутилмоқда.


дайжест

Сешанбадан ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади

Сешанба куни айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Чоршанбадан совуқ ҳаво массалари бутун республикага тарқала бошлайди, қор ва ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 0…-8, кундузи 0…+5 даражагача пасаяди.


дайжест

Тошкентдаги Дўстлик боғи қандай бўлади? Инвестор билан очиқ суҳбат

Ўзбекистон президентига Дўстлик боғининг CM International компанияси томонидан ишлаб чиқилган концепцияси тақдим этилди. «Газета.uz» Дўстлик боғи инвестори — BMP Smart Decision компанияси билан суд жараёнлари, мулоқотда йўл қўйилган хатолар, дарахтларнинг кесилиши ва янги лойиҳа ҳақида суҳбатлашди.


дайжест

Нима учун норентабел совет санаторияларидан воз кечмаслик керак ва уларнинг даромадлилигини қандай ошириш мумкин?

Санаторияларда дам олиш — собиқ совет мамлакатларида хордиқ чиқаришнинг энг кенг тарқалган шакли cифатида ҳали ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Ўзбекистон санаторияларининг ўзига хослиги нимада ва уларга қандай қилиб янги ҳаёт бахш этиш мумкин — ATLAS ҳудудий ривожлантириш бюросининг мақоласи шу ҳақда.


дайжест

«Довуд ота» постидан Қозоғистонга ўтиш ва қайтиш уч ойга тўхтатилади

Қорақалпоғистон ва Қозоғистон ўртасидаги «Тажен» — «Довут ота» чегара ўтказиш пунктларида ҳаракатланиш 1 февралдан вақтинча тўхтатилади. Уч ой давомида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Чеклов рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларга татбиқ этилмайди.


дайжест

Арча устидаги мўъжиза. Пахта, қовоқ ва шишадан қойилмақом арча безакларини ясаётган тошкентлик ва самарқандлик ҳунармандларнинг ҳикоялари

Янги йил байрами рамзлари орасида арча ўйинчоқлари алоҳида ўрин тутади. Улар байрам кайфияти ва авлодлар ўртасидаги ўзаро алоқани таъминлайди, яқинлар ва болаликнинг ёрқин хотираларини ўзида сақлайди. «Газета.uz» арча безаклари ясайдиган ҳунармандлар билан суҳбатлашди.


дайжест

Қозоғистон билан чегарадаги «Навоий» — «Қоплонбек» чегара божхона пости қайта очилди

Ўзбек-қозоқ чегарасидаги «Навоий» — «Қоплонбек» чегара божхона пости қайта қурилишдан сўнг очилди. У 2022 йилнинг ноябрида модернизация ишлари сабаб ёпилганди. Пост ёнида автотураргоҳ қурилди, халқаро йўналишдаги автотранспортлар учун электрон навбат тизимини йўлга қўйиш ҳам кутилмоқда.


дайжест

Тошкентда Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади

Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади. Университетда таълим жараёни Туркия олий таълим ташкилотларининг ўқув дастурлари асосида олиб борилади.


дайжест

Бухоро давлат техника университети ташкил этилади

Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти негизида Бухоро давлат техника университети ташкил этилади.


дайжест

Сурхондарёда Damas уриб юборган 8 ёшли бола вафот этди

Термиз туманида Damas йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчисини уриб юборди. Оқибатда 8 ёшли бола шифохонада вафот этди.


дайжест

Андижондаги дон корхоналарига манипуляция ҳаракатлари учун жарима қўлланди

Рақобат қўмитаси Андижон вилоятидаги 3 та дон корхонасига манипуляция ҳаракатлари учун молиявий жарима қўллади. Уларга қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича кўрсатма берилган.


дайжест

Фарғонада Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, фуқародан 12 минг доллар олган шахс ушланди

Фарғонанинг Қўқон шаҳрида фуқарони Жанубий Кореяга ишга жўнатишини айтиб, ундан 12 минг доллар олган шахс ушланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.


дайжест

Тошкент метросида 2024 йилда йўловчилар оқимини 57 фоизга ошди

2024 йилда Тошкент метроси 270,3 миллион йўловчини ташиди, 2023 йилгига қараганда 98,3 миллион кишига кўп.


Жаҳон

дайжест

Александр Лукашенко президентлик сайловида ғолиб бўлди — Беларусь МСК

Беларусь Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 1994 йилдан бери ҳокимият тепасида турган Александр Лукашенко президентлик сайловларида 86,82% овоз тўплаган. Бу унинг еттинчи муддати бўлади. ЕИ расмийлари сайловларни сохта деб атади ва улар «эркин ва адолатли» бўлмаганини айтди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!