Давронбек Саттаров Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати.

У ҳокимга туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалаларида ёрдам беради.

Бунга қадар у Пахтаобод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари эди.

Аввалроқ Улуғбек Раҳимов Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.