Иззатулла Нигматуллаевич Зиявиденов Тошкент шаҳри ҳокимининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди, дея хабар қилди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати. Бу лавозимда у Бобуржон Абдураҳимов ўрнини эгаллади.
Иззатулла Зиявиденов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини, 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2018 йилдан буён шаҳар ҳокимлиги тизимида бир қатор раҳбар лавозимларда ишлаб келган.
Маълумот учун, ҳокимнинг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси ҳам бор. Бу лавозимда Зафархўжа Орифович Турсунов фаолият юритади.