27 январь куни Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Ёнғин соат 21:33 да туманнинг Тақачи маҳалласидаги тикувчилик корхонасининг омборида келиб чиққан. Қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 21:40 да етиб бориб, ёнғин соат 22:22 да қуршаб олинган.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда маъсул ташкилотларнинг вакиллари чиқган. У соат 01:41 да ўчирилган. Воқеа оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда, дейилади хабарда.