Тошкент шаҳри Миробод туманида автобус билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ҳолат 28 январь куни соат 23:00 атрофида Шаҳрисабз кўчасида содир бўлган. 1976 йилда туғилган ҳайдовчи М.И. Kinglong автобусини ҳайдаб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган. Сўнгра йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.