30 январь — Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун. Ўзбекистонни 1989 йилдан 2016 йилгача, яъни вафотига қадар бошқарган Ислом Каримовнинг раҳбарлик даврини ўзбекистонликлар қандай хотирлайди? «Газета.uz» мухбири пойтахт кўчаларида бўлиб, аҳолига бир қанча саволлар билан юзланди.

Респондентларнинг баъзилари Ислом Каримов туфайли Ўзбекистон мустақилликка эришганини таъкидлаб, унинг раҳбарлик йиллари яхши давр бўлганини билдирди. Сўровнома қатнашчилари орасида Ислом Каримов даврида очиқ-ошкоралик бугунгидек бўлмагани, маошлар вақтида берилмагани, қўшни давлатлар билан муносабатлар яхши бўлмаганини айтганлар ҳам бўлди.

Аҳолининг фикрлари билан батафсил қуйидаги видео орқали танишиш мумкин: