Туркия ҳудудида қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида вафот этган ўзбекистонликлар сони 20 кишидан ошди. Бу ҳақда Истанбулдаги Бош консулхона хабар қилди.

Дипломатик идора хабарига кўра, 30 январь ҳолатига кўра, Туркия ҳудудида сохта спиртли ичимликдан заҳарланган Ўзбекистон фуқаролари сони 23 нафарга етди. Уларнинг икки нафари аёл.

Вафот этган барча фуқароларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб кетиш бўйича Ташқи ишлар вазирлиги ва Миграция агентлиги томонидан тегишли консуллик, ҳуқуқий ва ташкилий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, баъзи ватандошлар даволаниш курсини якунлаб, шифохонадан чиқишган, айримлари эса тиббий муолажаларни давом эттирмоқда. Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси ва Истанбулдаги Бош консулхонаси ушбу масала бўйича назоратни давом эттирмоқда.