31 январь куни Европа футбол ассоциациялари ифттифоқининг Ньон (Швейцария)даги бош қароргоҳида Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига ўтиш ўйинлари учун қуръа ташланди.
Қуръа натижаларига кўра, жуфтликлар қуйидагича кўриниш олди:
- «Брест» — «ПСЖ» (Ғолиб кейинги босқичда «Ливерпуль» ёки «Барселона» билан ўйнайди);
- «Монако» — «Бенфика» («Ливерпуль» ёки «Барселона»);
- "Брюгге" — «Аталанта» («Лилль» ёки «Астон Вилла»);
- «Спортинг» — «Боруссия» («Лилль» ёки «Астон Вилла»);
- «Манчестер Сити» — «Реал» («Атлетико» ёки «Байер»);
- "Селтик" — «Бавария» («Атлетико» ёки «Байер»);
- "Ювентус" — «ПСВ» («Арсенал» ёки «Интер»);
- "Фейеноорд" — «Милан» («Арсенал» ёки «Интер»).
Дастлабки ўйинлар 11−12 февралда, жавоб ўйинлари эса 18−19 февралда ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов 2025 йил январь ойи охирларида Англиянинг «Манчестер Сити» клубига ўтганди. 20 ёшли футболчи АПЛда ўйнайдиган илк ўзбек футболчиси ҳисобланади.
Биринчи ўйинлар 11−12 февралда, жавоб ўйинлари эса 18−19 февралда ўтказилади.