Жума куни кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида, Навоий вилоятининг шимолида ва кечга томон Тошкент вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Республика бўйича ҳарорат 0…+5 даража атрофида бўлади, деб хабар берди Ўзгидромет.
Шанба ва якшанба кунлари республика бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари ҳали ҳам совуқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 0−5 даража совуқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса қуёш ҳавони 5−8 даража илиққача, жанубда 10−12 даража илиққача иситади.
Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади.
Тошкентда жума куни ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон кучсиз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат 2−4 даража илиқ бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечалари 2−5 даража совуқ, кундуз кунлари 5−8 даража илиқ бўлади.