Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги тузилмалари 27−31 январь кунлари Ўзбекистон бўйлаб кенг кўламли «Антитеррор-тозалаш» тадбирларини ўтказди, хабар қилди ДХХ матбуот хизмати.

«Криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва унга салбий таъсир кўрсатувчи шахс ва жиноий гуруҳларни аниқлаш»га қаратилган жами 946 та махсус тадбир ўтказилди.

«Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этишга мойил, республикадаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи 418 нафар шахслар аниқланиб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди», — дейилади хабарда.

Мазкур жиноят ишлари доирасида 169 нафар шахс қамоққа олиниб, 42 та жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Яна 399 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, шундан 270 нафари маъмурий қамоққа олинди. Шунингдек, қидирувда бўлган 109 нафар шахс ушланди.

536 нафар шахс билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 402 нафари расмий огоҳлантирилди.

«Антитеррор-тозалаш» тадбирлари давомида 80 та қурол ўқ-дорилари билан, 30 килограмм 337 гр наркотик модда, 4521 та кучли таъсир этувчи дори воситаси, 186 дона пичоқ, 22 дона бита, 17 дона кастет олиб қўйилди.

Фото

жиноят, антитеррор-тозалаш, дхх, иив

жиноят, антитеррор-тозалаш, дхх, иив

жиноят, антитеррор-тозалаш, дхх, иив

жиноят, антитеррор-тозалаш, дхх, иив

жиноят, антитеррор-тозалаш, дхх, иив

жиноят, антитеррор-тозалаш, дхх, иив

Видео