1 февраль куни Centrum Air авиакомпаниясининг C63336 рейси билан Мадинадан Фарғонага учган A321neo самолёти Марида (Туркманистон) мажбурий қўнишни амалга оширди. Ташувчи матбуот хизматининг хабар беришича, бунга сабаб двигателда мой сизиб чиқиши бўлган.

Марига худди шу турдаги A321neo захира самолёти жўнатилди ва у йўловчилар ва уларнинг юкларини Фарғонага етказиб берди.

Centrum Air муҳандислар жамоаси двигателдаги мой оқимини бартараф этди, самолёт тез орада Тошкентга йўловчисиз техник рейсни амалга оширади, дейилади хабарда.