Вазирлар маҳкамасининг 31 январдаги қарори билан божхона тўловларининг янги ставкалари тасдиқланди, деб хабар қилмоқда Божхона қўмитаси.

Ҳужжат Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни доирасида божхона йиғимлари ставкаларини ЖСТ қоидалари ва талабларига мувофиқлаштириш мақсадида қабул қилинган.

Хусусан, товарларнинг божхона расмийлаштируви учун йиғимлар миқдори божхона органларининг ҳаракатлари билан боғлиқ харажатларнинг тахминий қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Бундан ташқари, «экспорт» ва «импорт» божхона режимларида товарларни расмийлаштириш учун олинадиган йиғим ставкалари ҳам мувофиқлаштирилди.

Божхона органларининг иш вақтидан ташқари расмийлаштируви учун божхона йиғим миқдори 8 баравар — БҲМнинг 2 бараваридан (750 минг сўм) БҲМнинг 25 фоизигача (93,75 минг сўм) камайтирилди.

Божхона ҳудудида ва божхона ҳудудидан ташқарида божхона қайта ишлаш режимларида ундириладиган йиғим ставкаси икки баравар камайтирилди.

Дастлабки декларациялаш амалга оширилганда ундириладиган йиғимга 20% миқдорида чегирма тақдим этилади.

Божхона транзити режими учун БҲМнинг 25% миқдорида йиғим белгиланди.

Халқаро курьерлик жўнатмаларида 1 кг юк учун БҲМнинг 2 фоизи (7500 сўм) миқдорида йиғим жорий этилади. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда бир календарь чорак давомида фуқаролар учун 1000 АҚШ доллари миқдоридаги курьерлик жўнатмалари учун бож олинмайдиган норма ишлайди.

Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриевнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, янги йиғим ставкалари тадбиркорларга 700 миллиард сўмни тежаш имконини беради.

Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.

Божхона йиғими тури

Ставка

1.

а) товарларнинг божхона қийматига қараб божхона расмийлаштируви:



10 000 АҚШ долларигача

1 БҲМ


10 000 дан 20 000 долларгача

1,5 БҲМ


20 000 дан 40 000 долларгача

2,5 БҲМ


40 000 дан 60 000 долларгача

4 БҲМ


60 000 дан 100 000 долларгача

7 БҲМ (8 БҲМ эди)


100 000 дан 200 000 долларгача

10 БҲМ (15 БҲМ)


200 000 дан 500 000 долларгача

15 БҲМ (30 БҲМ)


500 000 дан 1 000 000 долларгача

20 БҲМ (58 БҲМ)


1 000 000 доллар ва ундан юқори

25 БҲМ (75 БҲМ)


б) товарларни «транзит», «божхона ҳудудида қайта ишлаш» ва «божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш» режимларида расмийлаштириш учун

25% БҲМ


в) юридик шахслар томонидан олиб кирилган нақд хорижий валютанинг божхона расмийлаштируви (декларация бўйича)

2,5 БҲМ


д) бир буюртма учун божхона кирим ордеридан фойдаланган ҳолда товарларни расмийлаштириш

25% БҲМ


д) 1 кг учун халқаро курьерлик жўнатмалари учун (брутто)

2% БҲМ

2.

Декларантнинг илтимосига биноан юк божхона декларациясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (битта қоғоз ёки электрон декларация учун)

25% БҲМ

3.

Махсус ажратилган жойлардан ташқарида *** ва (ёки) божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари божхона расмийлаштируви («экспорт» ва «реэкспорт» божхона режимлари остида олиб чиқиладиган қайта ишланган маҳсулотлар, шунингдек, божхона ахборот тизими орқали автоматик тарзда қайта ишланадиган юк божхона декларациясидан ташқари):



а) ишламайдиган вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида (ҳар бир божхона декларацияси учун)

25% БҲМ (2 БҲМ эди)


б) божхона инспектори (унинг иштирокида) томонидан божхона назорати доирасидаги ҳар қандай ҳаракатлар, шу жумладан, божхона кўригидан ўтказиш, божхона назорати остидаги товарларни декларант томонидан текшириш, шунингдек юк операцияларини амалга ошириш учун (ҳар бир иш соати учун) *****:


иш вақти давомида:


иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунлари:

25% БҲМ,



2 БҲМ

4.

Товарларни божхона омборларида сақлаш (кунига):



биринчи 10 кун давомида кунига ҳар бир тонна (брутто) учун

3% БҲМ


кейинги кунларда кунига ҳар бир тонна (брутто) учун

4% БҲМ

5.

божхона органлари томонидан битта транспорт воситасини кузатиб бориш:



200 км гача

2 БҲМ


200 км ва ундан ортиқ

5 БҲМ

6.

Божхона органлари томонидан товарлар бўйича дастлабки ажрим чиқарилгани учун

75% БҲМ

7

Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб кирилган, белгиланган меъёрлардан ортиқ, тўлиқ ёки қисман календар кунига 100 кг гача бўлган товарларни вақтинча сақлаш.



биринчи 5 кун ичида

5% БҲМ


кейинги 10 кун

7% БҲМ


қолган кунларда

10% БҲМ


тез бузиладиган товарлар учун

15% БҲМ

8.

декларантнинг илтимосига биноан транзит декларациясининг асосий варағига ўзгартиришлар киритиш (декларант томонидан ахборот тизимидаги ўзгартиришлар бундан мустасно)

10% БҲМ

9

Битта интеллектуал мулк объектини божхона реестрида қайд этиш

1 БҲМ

Ставкалар