Сиёсат

дайжест

1 мартдан давлат органлари веб-сайтлари фақатгина ягона платформада юритилади. Асосий қоидалар

Ўзбекистонда 2025 йил 1 мартдан бошлаб давлат органларининг расмий веб-сайтлари фақатгина ягона платформада юритилади. Янги ташкил этилган давлат органлари ўз веб-сайти фаолиятини идора ташкил этилган санадан бошлаб бир ой муддатда ягона платформада йўлга қўяди.


дайжест

Мудофаа ишлаб чиқаришида хусусий сектор имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарур — президент

Президент мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга доир йиғилишда мудофаа ишлаб чиқариши ва муҳандис-техник кадрлар тайёрлашда иқтисодиётнинг хусусий сектори имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини айтди. У миллий армияни замонавий қурол билан жиҳозлашни давом эттириш бўйича қатор топшириқлар берди.


Иқтисодиёт

дайжест

Январь ойида Ўзбекистонда доллар курси қандай ўзгарди?

Январь ойида доллар сўмга нисбатан бироз мустаҳкамланди — атиги 0,28 фоиз. Америка валютасининг курси 13 минг cўмга яқинлашди, бироқ сўнгги ҳафтада сўмнинг қиймати кўтарилди.


дайжест

Ўзбекистонда пальма ёғини синовдан ўтказиш мажбурий бўлади

Ўзбекистонда 1 мартдан пальма ёғи ҳамда таркибида шундай ёғ ва трансёғи бўлган маҳсулотларни мажбурий лаборатория синовидан ўтказиш талаби жорий этилади. Бундан ташқари, мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларида пальма ёғидан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади.


дайжест

Ўзбекистонда айрим чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари учун ҚҚСнинг 50 фоиз қайтарилади

1 апрелдан бошлаб гўшт, сут ва тухум сотишдаги тушуми даромадининг 90 фоизини ташкил этувчи чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари учун ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади. «Микрокредитбанк»ка 1 млн иш ўрни яратишга мўлжалланган «Парранда боқиш — даромад топиш» лойиҳаси учун 50 млн доллар ажратилади.


дайжест

Franklin Templeton Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси активларини бошқаради

Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси АҚШнинг активларни бошқариш йўналишида фаолият юритувчи Franklin Templeton компанияси билан ишончли бошқарув шартномасини имзолади. Компания жамғармага ўтиши кутилаётган 18 та давлат кохонаси ва банки акцияларидан иборат инвестицион портфелни бошқаради.


дайжест

Ўзбекистонда 2024 йилда камбағаллик даражаси 8,9 фоизга қисқарди

2024 йил якунига кўра, Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоиздан 8,9 фоизга камайди. Бандлик дастурлари туфайли 719 минг киши камбағалликдан чиқарилди. Камбағалликнинг энг паст кўрсаткичи Навоий вилоятида (5,7 фоиз), энг юқори кўрсаткичи Хоразм вилоятида (11,9 фоиз) қайд этилган.


дайжест

Январда Ўзбекистонга хорижий инвестициялар ҳажми 3 млрд долларни ташкил этди

Президент томонидан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистонга 2025 йилнинг илк ойида 3 млрд доллар хорижий инвестиция келгани маълум қилинди. Февралда ҳам шунча сармоя жалб қилиш, 623 та лойиҳани ишга тушириш кўзда тутилган.


дайжест

Ўзбекистонда чиқиндилар умумий ҳажмининг 10 фоиздан ортиғи пластик, уларни тўлиқ қайта ишлаш учун қувват етарли эмас — Экология вазирлиги

Ўзбекистонда йилига 10,2 млн тонна чиқинди ҳосил бўлиб, унинг 10,3 фоизи пластмассадан иборат. 2022 йилда пластик ҳажми 2013 йилга нисбатан 2,5 бараварга ошди. Экология вазирлиги ўтказган инвентаризация маълумотларига кўра, пластмассанинг энг йирик истеъмолчилари қадоқлаш, транспорт ва қурилишдир.


Жамият

дайжест

Ўзбекистонда 3−9 февраль кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб боради. Дам олиш кунлари жанубий вилоятларда ҳатто +20 даражагача бўлган баҳорий ҳарорат кутилади. Иш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, якшанба куни эса намгарчилик ортиб, ҳудудларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин.


дайжест

Диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. У нима ҳақда?

Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясининг лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Концепция давлатнинг дунёвийлик тамойилларини рўёбга чиқаришга ҳамда мамлакатнинг тараққиёти учун зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган.


дайжест

Андижонда эркак 13 ёшли қизга пул эвазига жинсий алоқа таклиф қилди, бу ишда унинг хотини воситачи бўлди

Андижон вилоятида эр-хотин 13 ёшли қўшни қизга нисбатан шаҳвоний шилқимликда айбланиб, суд томонидан 5 сутка қамоқ ва жарима жазосига тортилди. Эркак ўсмирга пул таклиф қилиб, жинсий алоқа қилмоқчи бўлган, унинг олдига қизни хотини олиб келган.


дайжест

Тошкентда 203 киши номига автокредитлар расмийлаштирган олти шахсга ҳукм ўқилди

Суд 203 нафар фуқарога автокредит расмийлаштириб, уларнинг ҳар бирига 150−200 доллардан берган олти нафар эркакка нисбатан ҳукм чиқарди. Банклар карталардан қарзларни ечиб олишни бошлаган, кредитларни расмийлаштирган фирма ходимлари эса ғойиб бўлган. Улар жами 62 млрд сўмни ўзлаштирган.


дайжест

Самарқандда Onix ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини машина капотида судраб қочиб кетди

Самарқанд шаҳрида Onix ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг тўхташ талабига эътибор бермай, уни автомобиль капотида судраб қочиб кетди. Ходим ерга йиқилиб жароҳат олди, ҳайдовчи ушланди.


дайжест

Хоразм Транспорт бошқармаси мутахассиси 80 минг доллар пора олишда гумонланмоқда

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси бош мутахассиси фуқародан 135 минг доллар сўраб, 80 минг долларини олганликда гумонланмоқда. У 960 метр квадрат майдонни кўп қаватли турар жой қуриши учун расмийлаштириб беришни ваъда қилган.


дайжест

Ҳафта давомида ҳарорат +15 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилиб боради. Ҳаво кечалари 0…+3 даража, кундуз кунлари +12…+15 даражагача илийди.


дайжест

«Авиация музейини очиш лойиҳаси муҳокама қилинмоқда» — Uzbekistan Airways раҳбари

Транспорт вазирлиги раҳбарлигида Тошкентда авиация музейини ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда, дея маълум қилди Uzbekistan Airways раҳбари Шуҳрат Худойқулов. Унинг сўзларига кўра, лойиҳа 2025 йилда ҳал қилиниши керак.


дайжест

Самарқандда фуқаро чинор дарахтини кесиб, табиатга 115 млн сўм зарар етказди

Тойлоқ туманида фуқаро ўзи яшайдиган маҳалладаги чинор дарахтини ноқонуний равишда кесиб ташлади. Оқибатда табиатга 115 125 000 сўм зарар етказди. Бу ишда жиноят аломатлари борлиги сабабли тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.


дайжест

Тошкентда АҚШга жўнатишни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг доллар олган шахс ушланди

Учтепа туманида фуқарони 20 минг доллар эвазига АҚШга ишлаш учун юборишни ваъда қилган шахс ушланди. Унга нисбатан жиноий иш очилди.


дайжест

Ўзбекистон чегарасидан ўтишда автотранспортлар учун электрон навбат тизими жорий этилади

Ўзбекистон давлат чегарасидан автотранспортда ўтувчилар энди аввалдан электрон навбат олиб қўйиши мумкин. Навбатни Божхона қўмитасининг расмий веб сайти ёки навбатларни бошқариш тизими жорий этилган кутиш зоналарида олиши мумкин. Шунингдек, ўтказиш пунктларида Fast track хизмати пайдо бўлади.


дайжест

Ўзбекистонда «Ҳалол» маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тартиби жорий этилмоқда

Ҳукумат қарори билан «Ҳалол» маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тартиби жорий этилмоқда. Унга кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб сертификатланган маҳсулотлар ва хизматларни «Ҳалол» белгиси билан маркировка қилишни бошлаш режалаштирилмоқда.


дайжест

Тез ёрдамга 2024 йилда 2713 та ёлғон чақириқ келиб тушди

Ўзбекистонда 2024 йилда «103» хизматига 2713 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Энг кўп ёлғон чақириқ Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида кузатилган. Бундай чақириқлар ўтган йилга нисбатан 792 тага камайган.


дайжест

Прокуратура Андижонда вояга етмаган қизга жинсий алоқа таклиф қилган шахс ишини ўрганмоқда

Андижонда эр-хотин 13 ёшли қўшни қизга нисбатан шаҳвоний шилқимликда айбланиб, суд томонидан 5 сутка қамоқ ва жарима жазосига тортилганди. Суд қарори юзасидан апелляция шикояти эса қаноатлантирилмаган. Вилоят прокуратураси мазкур суд ҳужжатларини ўрганишни бошлади.


Жаҳон

дайжест

Трампнинг савдо уруши: Канада ва Мексика жавоб тарифларини эълон қилди

Трамп Канада, Мексика ва Хитойдан келувчи товарларга кенг миқёсли божлар жорий этди. Оттава ва Мехико аллақачон жавоб чораларини эълон қилди, Хитой ЖСТга шикоят қилишга ваъда берди. ЕИ маҳсулотлари ҳам божга тортилиши мумкин. Янги савдо уруши ҳақида нималар маълум — «Газета.uz» материалида.


дайжест

Россия Саудия Арабистони ва БААни Путин ва Трампнинг эҳтимолий учрашуви манзили сифатида кўрмоқда — Reuters

Саудия Арабистони ва БАА Россия томонидан Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги учрашув учун эҳтимолий жой сифатида кўрилмоқда, деб ёзди Reuters. Икки давлат ҳам Путинни ҳибсга олиш учун ордер берган Халқаро жиноий суд аъзоси эмас.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!