Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида дарахтни ноқонуний кесиш орқали табиатга 115 125 000 сўм зарар етказилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Тойлоқ тумани «Хўжаюз» МФЙда жойлашган маҳалла ҳовузи атрофидаги бир туп кўп йиллик ўсиб турган чинор дарахти шу маҳаллада яшовчи фуқаро С.Р. томонидан ҳеч бир рухсатларсиз ноқонуний равишда кесиб ташлагани аниқланган.

дарахт кесиш, самарқанд

Тойлоқ туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси давлат инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор ўрганишлар жараёнида фуқаро дарахтни ноқонуний тарзда кесиб ташлаши оқибатида табиатга 115 125 000 сўм зарар етказгани маълум бўлди.

Ҳолатда ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдорида жиноят аломатлари борлиги сабабли айбдор шахсларга нисбатан қонун талабларига мувофиқ тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этилди.