Самарқанд шаҳрида йўл патруль хизмати ходимининг устига машига ҳайдаган ҳайдовчи қўлга олинди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.

Ҳолат 31 январь куни шаҳарнинг Буюк ипак йўли кўчасида содир бўлган. ЙПХ инспектори давлат рақами бўлмаган Onix автомашина ҳайдовчисига тўхташ ишорасини берган. Бироқ ҳайдовчи унинг талабига бўйсунмай машинани ходимнинг устига ҳайдаган ва жароҳат етказиб қочиб кетан.

Видеода ҳайдовчи инспекторни машина капоти устида бир муддат судрагани кўринади. Ходим йиқилгач, ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми (Ҳақорат қилиш) ва 219-моддаси 2-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи процессуал тартибда ушланиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.