Сиёсат

дайжест

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Алишер Хидиров Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар «Ўзтемирйўлйўловчи» компаниясида ишлаган.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Малайзияга етиб борди

Ўзбекистон президенти Малайзия бош вазири таклифига биноан расмий ташриф билан Куала Лумпурга етиб борди. 5 февраль куни икки мамлакат бизнес форуми бўлади, етакчилар иштирокида олий даражадаги музокаралар ўтказилади.


Иқтисодиёт

дайжест

669 минг сўм: Ўзбекистонда камбағаллик чегараси янгиланди

Ўзбекистонда 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этди (+3 фоиз). Охирги марта бу миқдор энергия тарифлари ошиши фонида 4,3 фоизга (648 минг сўмгача) оширилганди. Мамлакатда бу кўрсаткич камбағаллик чегарасини аниқлашда ишлатилади.


дайжест

Ўзбекистонда халқаро курьерлик жўнатмалари учун йиғим жорий этилмоқда. У қайси товарларга татбиқ этилади?

Халқаро курьерлик жўнатмаларининг 1 килоси учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида божхона йиғими жорий этилади. У барча хорижий маркетплейслардан товарларни етказиб беришда ва жисмоний шахслар ўртасида жўнатмаларни юборишда амал қилади. Божхона қўмитаси «Газета.uz»га янги тартиб тўғрисида маълумот берди.


дайжест

Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўллари қурилиши 2025 йилда бошланади — вазир

Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўллари қурилиши 2025 йилда бошланади, деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Унинг сўзларига кўра, 30 дан ортиқ компания биринчи лойиҳага қизиқиш билдирган.


дайжест

Қишлоқ хўжалигида ер ислоҳотларини амалга ошириш лойиҳа офиси ташкил этилади

Президент фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалигида ер ислоҳотларини амалга ошириш лойиҳа офиси ташкил этилиши белгиланмоқда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратишда ижарага олувчиларнинг мустақиллиги ва юқори қўшилган қийматга эга экинлар етиштиришга асосланган янги тизим яратилади.


дайжест

Ўзбекистон 2025 йилда Трансафғон темирйўли қурилишини бошлашни режалаштирмоқда

Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон Трансафғон темир йўли қурилиши 2025 йилда бошланиши режалаштирилмоқда, деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Президентга лойиҳа донорлари билан олиб борилаётган ишлар, йўл участкасини кенгайтириш режалари ҳақида маълумот берилди.


Жамият

дайжест

«Уч марта енгдим, тўртинчисида ҳам таслим бўлмайман». Саратон билан курашаётган Дилдора Мавлонова ҳикояси

Унга тил саратони, кейинроқ ўпка ва кўкрак бези саратони, кўп ўтмай оққон ташхиси қўйилган. У касалликлар билан бирга оилавий ва моддий қийинчиликлар билан ҳам синалган. «Ирода» лойиҳасининг бу галги қаҳрамони — тақдир зарбаларини енгиш учун фарзандларидан куч олган Дилдора Мавлонова.


дайжест

Ўзбекистонда февраль ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Прогнозларга кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг февраль ойи ёғингарчилик бўйича қуруқроқ, ҳарорат режими бўйича эса мамлакатнинг катта қисмида меъёр атрофида ўтади. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Газета.uz» учун йилнинг иккинчи ойи об-ҳавоси бўйича видеоли ва матнли шарҳ тайёрлади.


дайжест

Тошкентда собиқ ҳоким ёрдамчиси 20 киши номига кредит расмийлаштириб, пулни ишлатиб юборгани аниқланди

Тошкент шаҳрида ҳоким ёрдамчиси 20 нафар фуқаронинг электрон калитини қўлга киритиб, уларнинг номига 427 млн сўм кредит олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Шунингдек, қариндошлари ва танишларига қалбаки тавсияномалар орқали кредит ажратган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

Тошкентдаги Riviera мажмуасида фаррош аёл лифт шахтасида ҳалок бўлди

Тошкент шаҳридаги Riviera савдо мажмуасида фаррош аёл лифт шахтасини тозалаётган вақтда ускуна ҳаракатланишни бошлаган. Оқибатда ходим лифт тошлари қисиб қолиши оқибатида ҳалок бўлган. Экспертиза тайинланди, текширув бошланди.


дайжест

Қашқадарёда икки йигит ЙТҲ оқибатида вафот этди

Қарши шаҳрида дрифт қилишга уринган 19 ёшли Nexia ҳайдовчиси йўл четидаги дарахтга урилди. Зарба кучлилиги оқибатида машинада бўлган унинг икки дўсти вафот этди.


дайжест

Автобусда мактаб ўқувчисининг қўлидан ушлаб олган эркак 8 суткага қамалди. Боланинг отаси суд қароридан норози

Тошкентда 37 ёшли эркак автобусда ўтирган 12 ёшли ўқувчига диққат билан қараб, кейин унинг қўлидан ушлади. Эркакнинг таъкидлашича, у буни тасодифан, болани қариндоши деб ўйлаб қилган. Боланинг отаси суд эркакни шилқимлик учун эмас, майда безорилик учун жазолаганидан норози.


дайжест

Бош прокуратура Тошкент ҳокимлигининг ҳоким ёрдамчиси тўғрисидаги раддиясига жавоб бериб, жамоатчиликни чалғитмасликка чақирди

Тошкентда ҳоким ёрдамчиси ўзгаларнинг номига кредит олгани маълум бўлди. Ҳокимлик уни 2024 йил ноябрда ишдан бўшаганини таъкидлаб, ОАВни маъсулиятли бўлишга чақирди. Прокуратура эса у жиноятни ҳоким ёрдамчиси бўлганида содир этганини қайд этиб, ҳокимликни жамоатчиликни чалғитмасликка чақирди.


дайжест

Энди томорқаларда ишларни ташкил қилиш билан ҳоким ёрдамчилари шуғулланади

Ўзбекистонда яратилаётган иш ўринларининг ҳаққонийлигини текшириш тизими кучайтирилади, деди бош вазир ўринбосари. Ҳар битта маҳалла банкирига тўртта маҳалла бириктирилади. Ҳоким ёрдамчилари ишини «жонлантириш ва янги туртки бериш» мақсадида томорқаларда ишларни ташкил этиш вазифаси юклатилади.


дайжест

Тошкент вилоятида 4 туп шумтолни кесиб ташлаганлар табиатга 412 млн сўм зарар етказди

Янгийўл туманида икки фуқаро 4 туп шумтол дарахтини ноқонуний равишда кесиб ташлади. Улар бу орқали табиатга 412 млн сўм зарар етказгани аниқланди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилди.


дайжест

Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нормалари ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нормалари ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилиши белгиланмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.


дайжест

Сотувчи истеъмолчига товарни етказиб беришда кечиктирилган муддати учун пеня тўлаши белгиланмоқда

Ўзбекистонда сотувчи истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатларда товарни топширмаган тақдирда пеня тўлаши тартиби белгиланмоқда. Тегишли қонун депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.


дайжест

Тошкент метросига яна янги 3 та поезд олиб келинди

Тошкент метрополитени яна 3 та поезд сотиб олди. Поездлар 7−10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, йўналишларга чиқарилади.


дайжест

Пиллачилик соҳасида банд бўлганлар ҳақидаги маълумотлар электрон платформага киритилади

Ҳукумат қарори билан пиллачилик соҳасида аёлларни босқичма-босқич иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича тартиб тасдиқланди. Ҳужжат билан соҳада банд бўлган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар электрон платформага киритилиши белгиланди.


дайжест

Ўзбекистонда учта фирибгарлик колл-маркази фош этилди

Ўзбекистонда Россия фуқароларига нисбатан фирибгарлик иши бўйича 32 киши ушланди. Жиноий гуруҳ колл-марказлар кўринишида россияликларга сифатсиз БАДлар учун компенсация ваъда қилган. «Тўловни олиш» учун жабрланувчилар фирибгарларнинг ҳисобрақамига «солиқ» кўринишидаги маблағни ўтказиб берган.


Маданият

дайжест

Эврилиш санъати. Тошкентда Диёр Разиқов кўргазмаси очилди

Ўзмиллийбанк Тасвирий санъат галереясида рассом Диёр Разиқовнинг «Механизм» номли кенг кўламли шахсий кўргазмаси очилди. «Газета.uz» шарҳловчиси Дмитрий Поваров мастернинг ретроспектив кўргазмасига ташриф буюрувчиларни жалб қиладиган ижодий «тишли ғилдирак»лар ҳақида фикр юритди.


Спорт

дайжест

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess супертурнирида учинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов дунёдаги энг қадимий ва кучли турнирлардан бири — Вейк-ан-Зеедаги Tata Steel Chess’да учинчи ўринни эгаллади. Ўтган йиллардаги каби, у ғалаба қозонишга яқин эди, лекин финишда уч марта қоқилди.


Жаҳон

дайжест

АҚШ ёрдам эвазига Украинадан ноёб металларни олмоқчи

Дональд Трампнинг айтишича, АҚШ ўз ёрдами эвазига Украинадан нодир ер металларини олишни хоҳлайди. Агар хавфсизлик кафолатлари тақдим этилса, Киев Вашингтон билан ишлашга тайёр, деб ёзмоқда NYT.


дайжест

Канада ҳам АҚШ билан ўзаро божлар жорий этишни кечиктирди

Канада бош вазири Жастин Трюдо Трамп билан божлар жорий этилишини кечиктиришга келишиб олди. Бунда Канада чегарани мустаҳкамлашда 10 мингга яқин одамни сафарбар қилади, фентанил моддаси оқимини тўхтатиш учун ресурсларни кўпайтиради. Бир кун аввал Мексика ҳам божларни кечиктиришга келишиб олганди.


дайжест

Алишер Усмоновнинг Германиядаги вилласи сотувга қўйилди

Германияда Алишер Усмонов яшаган вилла қарздорлиги учун сотувга қўйилди. 25 млн еврога баҳоланган объект мамлакатдаги энг қиммат кўчмас мулк сифатида эътироф этилди. Арбитраж бошқарувчиси вилланинг офшор компанияга тегишли эканини таъкидлади.


дайжест

Хитой АҚШга нисбатан жавоб божларини эълон қилди

Хитой АҚШнинг кўмир, нефть, суюлтирилган газ, қишлоқ хўжалиги техникаси каби маҳсулотларига нисбатан жавоб божларини (10−15 фоиз) эълон қилди. Шунингдек, ЖСТга АҚШ устидан шикоят киритди. Мамлакатда Google`га нисбатан монополияга қарши қонунчиликни бузиш бўйича тергов ҳам бошланди.


дайжест

Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича шорт-листга тўртта давлат компаниялари киритилди

Қозоғистондаги биринчи АЭС учун технология етказиб берувчилар шорт-листига тўрт мамлакат, жумладан, Россиянинг «Росатом» ва Хитойнинг CNNC компаниялари киритилди. Аввалроқ президент Қосим-Жомарт Тоқаев ҳукуматга АЭС қурилишини жадаллаштириш ва ядро кластерини яратишни бошлашни буюрганди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!