Hyundai Tucson — High-Tech комплектациясидаги замонавий кроссовер автомобиль бошқариш завқини, қулайлик ва хавфсизликни қадрлайдиганлар учун яратилган.
Муҳандислар ва дизайнерлар Tucson мухлисларига қуйидагиларни таклиф этади:
- радиатор панжараси, олд юриш чироқлари ва орқа бампернинг янги дизайни;
- олтита замонавий рангдан иборат кузов ранглари тўпламига қўшимча равишда модали мат яшил ранг киритилди;
- тўлиқ светодиодли (LED), линзали, интеллектуал (ақлли) оптика;
- 12,3 дюймли дисплей билан жиҳозланган, Apple CarPlay ва Android Auto’ни қўллаб-қувватловчи ахборот тизими;
- 12,3 дюймли панорамали эгри дисплей;
- руль устунидаги узатмалар қутиси селектори;
- электр узатмали панорамали том;
- круиз-назорат;
- ўриндиқлар асл чарм билан қопланган;
- автотураргоҳ ва кўринмас зоналар сенсорлари.
Олд томондан бўладиган тўқнашувларнинг олдини олиш тизими ва бошқа кўплаб хавфсизлик функциялари бор. Hyundai Tucson’да саёҳат қилишни қулай, шинам ва хавфсиз қиладиган яна 30 дан ортиқ технологик имкониятлар мавжуд.
Бренд дўстлари, ҳамкорлар ва мижозлар учун яна бир учрашувга сабаб компаниянинг 6 йиллигини нишонлаш бўлди.
Astana Motors компаниялар гуруҳига кирувчи Hyundai Auto Asia 2019 йил январь ойининг охирида ўз фаолиятини бошлаган ва ўзбекистонликларга Жанубий Кореянинг Hyundai автомобиль брендини тақдим этиб келади. Замонавий, ишончли автомобиллар, кафолат сиёсати, юқори даражадаги хизмат кўрсатиш ва мижозларга йўналтирилганлик асосий шиор сифатида автоҳаваскорлар томонидан илиқ кутиб олинди.
«Олти йил олдин Astana Motors Ўзбекистонда Hyundai брендини тақдим этди, у ишончлилик ва қулайлик рамзига айланди. Бугунги кунда Hyundai Auto Asia — бу 16,500 дан ортиқ сотилган автомобиль, республика бўйлаб саккизта дилерлик маркази ва юзлаб яратилган иш ўринларидир. Бизнинг устувор вазифамиз ҳар доим юқори даражадаги хизмат кўрсатиш ва мижозларга йўналтирилганлик бўлган. Сизга раҳмат, азиз мижозларимиз! Hyundai’га бўлган ишончингиз ва садоқатингиз бизни илҳомлантиради», — дея тадбирнинг расмий қисмини очиб берди Hyundai Auto Asia бош директори Дониёр Толибжонов.
Компания бренднинг халқаро стандартларига тўлиқ амал қилади:
- 3С тизими асосида ишлайдиган қулай дилерлик марказлари;
- автомобилларни сотиш;
- хизмат кўрсатиш;
- эҳтиёт қисмлари ва қўшимча жиҳозларни реализация қилиш;
- синов автомобиллари парки;
- олдиндан хизмат кўрсатиш;
- автомобилларнинг харид қилиш имкониятини ошириш учун молиявий маҳсулотлар таклифи;
- Hyundai LMS’да таълим олган сертификатланган ходимлар мавжуд.
«Олти йил олдин биз Ўзбекистонда ишончли ҳамкор топдик ва ҳамкорлигимиз узоқ вақт давом этишига умид қиламиз», — деди Hyundai Motors МДҲ мувофиқлаштирувчи директори жаноб Канг компанияни туғилган куни билан табриклаш учун махсус ташриф буюриб.
Hyundai Uzbekistan икки марта «Йил бренди» мукофотининг ғолиби ва TAFF мукофотининг совриндори бўлди.
Hyundai Tucson’ни тақдим этиш орқали компания Ўзбекистонда таклиф этилаётган автомобилларнинг модель қаторини бутунлай янгилади ҳамда энг талабчан дидга мос келадиган кенг танловни тақдим этди.
Hyundai Staria. Замонавий минивен — бизнес ва бутун оила билан қулай саёҳатлар учун мукаммал ечим. Командир ўриндиқлари, замонавий дизайн ечимлари ва салондаги илғор технологиялар максимал қулайлик билан саёҳат қилиш имконини беради.
Hyundai Santa Fe. Смартфонлар асосидаги рақамли калит туфайли энг яхши ахборот-кўнгилочар тизим ва уланиш бўйича мукофотга сазовор бўлган бу автомобиль компаниянинг инновацион ёндашуви ва мижозлар эҳтиёжларига эътиборини тасдиқлайди. Унинг кучли ва динамик кўриниши нигоҳларни ўзига тортади ва ҳайратда қолдиради. Икки хил комплектацияда тақдим этилган. Кузов рангини танлаш имконияти автомобилга ўзига хос жозиба берувчи ранглар билан кенгайтирилган.
Hyundai Palisade. Hyundai брендининг флагман SUV’и етакчиликнинг барча фазилатларини намойиш этади. Бир вақтнинг ўзида ҳам атлетик, ҳам нафис бўлган ушбу автомобиль ўзида ажойиб ташқи кўриниш ва эътибордан четда қолмайдиган ғайриоддий имкониятларни мужассамлаштирган. У Luxe Calligraphy премиум комплектациясида тақдим этилган.
Hyundai Sonata. Бу модель ҳақида икки оғиз сўз билан шундай дейиш мумкин: у гўзал. Кузовнинг дадил дизайнерлик ечимлари, ҳашаматли ва нафис салони, инновацион жиҳозлари, замонавий хавфсизлик тизимлари ва максимал функционаллиги билан бу автомобиль худди жасоратли орзуга ўхшайди. У икки хил комплектацияда тақдим этилган.
Hyundai Elantra. Нафис дизайни, қулай салоннинг замонавий ечими, илғор хавфсизлик тизимлари ва ажойиб юриш хусусиятлари туфайли дадил ва шижоатли инсонларнинг тўғри танловига айланади. Автомобиль икки хил комплектацияда тақдим этилган.
23 январдан бошлаб Жанубий Кореянинг Hyundai брендининг янгиланган автомобилларини йиллик 14 фоиздан бошланувчи ставка билан кредитга сотиб олиш мумкин:
- бошланғич тўлов 20 фоиздан;
- кредит муддати 60 ой;
- барча автомобилларга 3 йил ёки 100 000 км гача кафолат берилади.
«Hyundai — энг яхшисини танлаш».
Қўшимча маълумот олиш, тест-драйв ёки сервис хизматига 1248 рақами орқали ёзилиш мумкин.
Сайт: hyundai.com
Facebook: fb.com/HyundaiUz
Instagram: @hyundai.uz
Telegram-канал: t.me/Hyundai_uzbekistan
Telegram-бот: t.me/hyundai_uz_bot
Youtube: @hyundaiuzbekistan
Реклама ҳуқуқлари асосида.