Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (Халқаро шахмат федерацияси рейтингида 2766 очко, жаҳонда 6-ўрин) 18 январь — 2 февраль кунлари Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 супертурнирида учинчи ўринни эгаллади.

Турнир ҳақида

Вейк-ан-Зее ёки Tata Steel Chess Tournament — энг қадимги ва кучли шахмат турнирларидан бири, бу йил кетма-кет 87-си бўлди. У 1938 йилдан бери ўтказиб келинмоқда ва йиллар давомида унда Василий Смислов ва Роберт Фишердан ташқари, барча жаҳон чемпионлари иштирок этган.

Мазкур турнир шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу (2777, 5-ўрин) учун биринчи классик турнир бўлди. Challengers бўлимида аргентиналик 11 ёшли вундеркинд Фаустино Оро, шунингдек, ўзбекистонлик Нодирбек Ёқуббоев (2659, 66-ўрин) иштирок этди. Турнирда шунингдек, аввалги турнирнинг амалдаги чемпиони Вэй И ва 2020 йилги ғолиб Фабиано Каруана ҳам иштирок этди.

Ўйинлар давравий тизимида ўтказилди ва 13 раунддан иборат бўлди. Вақт назорати: 40 та юриш учун 100 дақиқа, сўнг ўйин охиригача 50 дақиқа + биринчисидан бошлаб ҳар бир юриш учун 30 сония.

Иштирокчиларнинг тўлиқ рўйхати:

  • Фабиано Каруана (АҚШ, 2803);
  • Аржун Эригайси (Ҳиндистон, 2803);
  • Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон, 2777);
  • Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2766);
  • Вэй И (Хитой, 2755);
  • Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон, 2741);
  • Винсент Каймер (Германия, 2731);
  • Аниш Гири (Нидерландия, 2728);
  • Владимир Федосеев (Словения, 2724);
  • Пентала Харикришна (Ҳиндистон, 2695);
  • Йорден ван Форест (Нидерландия, 2688);
  • Алексей Сарана (Сербия, 2672);
  • Макс Вармердам (Нидерландия, 2638);
  • Леон Люк Мендонка (Ҳиндистон, 2641).

Яна ғалабага бир неча қадам етмади

нодирбек абдусатторов, шахмат, tata steel chess 20245

Нодирбек Абдусатторов 12-турга қадар мағлубиятга учрамади, кейин эса бунгача ёмон ўйин кўрсатиб, 11 ўйинда бирорта ғалаба қозонмаган ҳиндистонлик Аржун Эригайсига имкониятни бой бериб қўйди.

Рамешбабу Праггнанандҳа ҳам Алексей Саранага қарши кетма-кет учинчи ўйинида ғалаба қозонди ва Йорден ван Форестга қарши ўйинни дуранг билан якунлаган жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу билан бирга пешқадамликни қўлга киритди.

Сўнгги, 13-турда Гукеш ва Праггнанандха биринчи ўрин учун кураш олиб борди. Абдусатторов эса фақат битта шарт бажарилгандагина уларнинг рақобатига аралаша оларди: у ғалаба қозониши, икки ҳиндистонлик гроссмейстер эса мағлубиятга учраши керак эди.

Ҳар икки етакчи ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди. Аржун Эригайси бенуқсон ўйин ўтказди ва жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуни 31 та юришда мағлуб этди, Винсент Кеймерга эса Рамешбабу Праггнанандхага қарши устунлигини реализация қилишга етти соат керак бўлди. Аммо ўзбекистонлик ҳиндистонлик Пентала Харикришнани мағлуб эта олмади, партия дуранг билан якунланди.

Абдусатторов, Праггнанандҳа ва Гукеш. Фото: Мария Емельянова / Chess.com.Абдусатторов, Праггнанандҳа ва Гукеш. Фото: Мария Емельянова / Chess.com.

Праггнанандҳа тай-брейкда Гукешга мағлуб бўлди, аммо кейинги икки партияда ғалаба қозониб, турнирда биринчи ўринни эгаллади. Амалдаги жаҳон чемпиони иккинчи, Абдусатторов эса учинчи ўринда.

Умумий ҳисобда Нодирбек 13 партияда 8 очко жамғарди — 4 та ғалаба, 8 та дуранг ва 1 та мағлубият.

нодирбек абдусатторов, шахмат, tata steel chess 20245

Охирги учта турнирда Абдусатторов Вейк-ан-Зее мусобақасида уч марта пешқадамлик қилган бўлса-да, уч мартасида ҳам финишга яқин қоқилиб, биринчи ўринни рақибларига бой берди. 2023 йилда у сўнгги раундда Йорден ван Форестга ютқазиб қўйган ва олтин медаль Аниш Гирига насиб этганди. 2024 йилда у 12-раундда Видит Гужратига, сўнгра тай-брейкда Вэй Ига мағлуб бўлганди.

Гроссмейстер Петер Леко Абдусатторовнинг ушбу турнирдаги омадсизлигини қайд этди:

«Мен Нодирбекка ҳамдардман. Агар биринчи турни эсласангиз, у Праггга қарши фантастик даражада кучли ўйин кўрсатди, аммо ғалаба қозона олмади. У Гукеш ва Каймерни деярли тамом қилди. У яна учта партияда ғалаба қозониши керак эди», — дея шахматчининг сўзларини келтиради Chess.com.

Бу имкониятларни бой берган Абдусатторов 12-турда Аржунга қарши ўйинда яна ғалаба учун ўйнади ва бу сафар мағлуб бўлди.

Нодирбек Ёқуббоев. Фото: Леннарта Утса / Tata Steel Chess.Нодирбек Ёқуббоев. Фото: Леннарта Утса / Tata Steel Chess.

Challengers бўлимида Нодирбек Ёқуббоев олти марта, хусусан, сўнгги уч партияда уч марта ғалаба қозонди, тўрт марта дуранг ўйнади ва учта мағлубият аламини тотиб кўрди ва бу 8 очко билан турнирда тўртинчи ўринни эгаллаш имконини берди.

Фото: City Chess / Telegram.Фото: City Chess / Telegram.