Тошкент вилояти Янгийўл туманида Шумтол дарахтини кесганлар табиатга 412 миллиондан ортиқ зарар етказди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар қилди.

Тошкент вилояти Экология бошқармаси инспекторлари томонидан Янгийўл туманида навбатдаги экологик назорат тадбирлари ўтказилган. Тадбир давомида Янгийўл тумани «Маданият» МФЙ ҳудудида 4 туп шумтол (ясин) дарахти кесилгани аниқланди.

»дарахт

Давлат инспекторлари томонидан ҳолатга аниқлик киритилганда 1984 йили Паркент туманида туғилган Ў.Б. ҳамда 1967 йилда туғилган У.А. томонидан содир этилгани аниқланди.

Бу орқали табиатга 412 миллиондан ортиқ зарар етказилгани аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент Табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига юборилган.

Аввалроқ Самарқандда фуқаро чинор дарахтини кесиб, табиатга 115 млн сўм зарар етказгани аниқланганди.