Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида икки йигит йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда MY5 телеканалининг Hudud дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, ҳодиса 30 январь куни соат 17:00 атрофида шаҳарнинг Насаф кўчасида содир бўлган. 19 ёшли йигит икки нафар дўсти билан бирга Nexia-3 бошқариб келаётган вақтида дрифт қилишга уринган, бироқ тезликни тўғри баҳолай олмаган.
Оқибатда у руль бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилган. Зарба кучли бўлганидан автомашина салонида бўлган икки нафар 19 ёшли йигит воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.