Куала-Лумпурдаги музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим Стратегик шериклик йўлида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнотни имзолади.

Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди:

  • Маҳсулотларнинг «ҳалол» стандартларига мувофиқлигини баҳолаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Божхона ишида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида битим;
  • Олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Суд-экспертлик фаолияти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Академик-дипломатик ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • «Ақлли» шаҳарларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
  • 2025−2026 йилларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги шерикликни чуқурлаштириш бўйича қўшма режа.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири 2025−2026 йилларни ўзаро шерикликни инновацион ривожлантириш даври деб эълон қилишга келишиб олганди. Ташқи ишлар вазирларининг стратегик мулоқоти учун платформа яратилади, имтиёзли савдо тўғрисидаги битим ва саноат кооперацияси дастури ишлаб чиқилади.