АҚШ почта хизмати (USPS) Хитой ва Гонконгдан барча халқаро жўнатмалар ва почта жўнатмаларини қабул қилиш қайта тикланганини эълон қилди, бу орадан 12 соат ўтгач содир бўлди, деб ёзади Bloomberg.

Бир кун аввал USPS Хитой ва Гонконгдан хатлардан ташқари халқаро жўнатмаларни қабул қилишни тўхтатганди. Хизмат ўз баёнотида қарорнинг сабаби ва қанча вақт амал қилишини кўрсатмаган.

Қарор АҚШ президенти Дональд Трампнинг Хитойдан импорт учун 10 фоизли божлар жорий этиш тўғрисидаги фармонидан кейин амалга оширилди. У, шунингдек, барчага, жумладан, экспортчиларга 800 доллардан кам бўлган жўнатмаларни Қўшма Штатларга божсиз ёки текширувдан ўтмасдан юборишга рухсат берадиган de minimis қоидасини бекор қилди.

«USPS ва Божхона чегара хизмати Хитойнинг янги тарифларини йиғишнинг самарали механизмини жорий этиш учун яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Уларнинг мақсади юкларни етказиб беришда иложи борича камроқ узилишлар бўлишини таъминлашдир», — дейилади почта хизматининг 5 февралдаги баёнотида.

CNN`нинг ёзишича, янги қоида Хитойнинг Shein ва Temu каби электрон тижорат платформаларига таъсир қилиши мумкин, уларнинг бизнеси ушбу истисно атрофида қурилган. Арзон маҳсулотлар учун кучсиз чекловлар ва солиқ имтиёзлари АҚШга миллионлаб жўнатмаларни истеъмолчилар учун арзон нархларда олиб кириш имконини берган, дея таъкидлайди телеканал.