Сиёсат
«Бизда хоҳиш бор, сизларда — технология». Президент Малайзия ишбилармонларини Ўзбекистонга сармоя киритишга таклиф қилди
Тошкент вилоятида малайзиялик тадбиркорлар учун барча имтиёзларга эга махсус иқтисодий зона ташкил этилди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти. Уларни Ўзбекистонга сармоя киритишга таклиф қилиб, ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида ҳукумат қарори чиқарилишини таъкидлади.
Гулнора Каримованинг яна 182 млн долларлик активлари Ўзбекистонга қайтарилади
Ўзбекистон Швейцария билан Гулнора Каримованинг активларини мамлакатга қайтариш бўйича янги келишув имзолади. Швейцария яна 182 млн долларни Ўзбекистон халқига БМТнинг Uzbekistan Vision 2030 кўп шериклик траст жамғармаси орқали қайтариши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
Сомали Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 157-давлатга айланди. Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Сомалининг доимий вакили Абукар Даҳир Усмон имзолади.
Иқтисодиёт
Малайзиянинг Meraque компанияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги учун дронлар ишлаб чиқариши мумкин
Малайзиянинг Meraque компанияси Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида дрон ва қишлоқ хўжалигининг ақлли технологияларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Компания лойиҳага 4,5 млн доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон Малайзия билан муҳим ресурслар соҳасидаги лойиҳалар бўйича келишувга эришди
Ўзбекистон Малайзиянинг учта етакчи компанияси билан муҳим минераллар соҳасида қўшма лойиҳалар ташкил этиш бўйича келишувларга эришди. Бундан ташқари, Малайзия ўзбекистонлик мутахассисларни ярим ўтказгичлар ишлаб чиқариш соҳасида ўқитишни йўлга қўймоқда.
«Фаолликнинг пасайиши ва нарх коррекцияси». 2024 йилда Ўзбекистонда уй-жой бозори қандай ўзгарди?
2024 йилда Тошкентда иккиламчи уй-жойнинг ўртача нархи 1,8% — кв. м учун 1190 долларгача пасайди (2023 йилда — 30% ўсиш), ер эса 2,9% арзонлади — сотихига 352 млн сўм. Аввалроқ МБ эҳтимолий нарх коррекциясидан огоҳлантирганди. Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар сони 2,2% камайди.
Жамият
Бош прокуратура 13 ёшли қизга жинсий алоқа қилишни таклиф қилган эркакка чиқарилган суд қарорига протест киритди
Бош прокуратура Андижон вилоятидаги биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг эркакнинг 13 ёшли қўшниси билан жинсий алоқа қилиш ниятини маъмурий ҳуқуқбузарлик деб топган қарорларига протест киритди. Эркак суд қарори билан 5 суткага қамалганди.
Тошкент ҳокимлигида кўчалардан бирига Отатурк номини бериш масаласи яна муҳокама қилинмоқда
Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Туркия элчиси Олган Бекар пойтахт кўчаларидан бирига Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номини бериш, турк мактабини кенгайтириш ва турк боғи барпо этиш масалаларини муҳокама қилди. Отатурк кўчасини қайта тиклаш режалари 2022 йилда бошланганди.
Қўқонда умумий қиймати қарийб 1,9 млрд сўм бўлган қалбаки дори воситалари аниқланди
Қўқон шаҳрида яширин цехда қалбаки дори воситаларини ишлаб чиқарган шахслар қўлга олинди. Улардан умумий қиймати қарийб 1,9 млрд бўлган дори ва қадоқлар мусодара қилинди. Гумонланувчиларга нисбатан жиноий иш очилди.
Қорақалпоғистондаги боғчада тарбиячилар болаларни калтаклади
Нукус шаҳридаги хусусий боғчада тарбиячи ва унинг ёрдамчиси болаларни калтаклади. Қорақалпоғистон прокуратурасига кўра, ҳолат ноябрда бўлган. Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Самарқандда яна ҳайдовчи ЙПХ ходимини машинасида судраб кетди
Оқдарё туманида Cobalt ҳайдовчиси ЙПХ ходимини машина эшигида судраб кетди. Ҳайдовчи қўлга олинди ва жиноий иш очилди. «ЙПХ ходимидан қочиб, охири қамоққача етиб келдим», — деди у.
Бу йилги январь энг совуқ ой сифатидаги номини оқламади — Ўзгидромет
2025 йилнинг январи қиш мавсумининг энг совуқ ойи сифатида ўз номини оқлай олмади ва нисбатан илиқ келди, дея маълум қилди Ўзгидромет. Энг совуқ кечаларда ҳарорат -14 даражагача пасайди. Республиканинг катта қисмида ёғингарчилик, хусусан, қор меъёрдан кам бўлди.
ФАО Ўзбекистоннинг пестицидлар таҳлили бўйича лаборатория салоҳиятини кучайтиришга ёрдам беради
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистоннинг пестицидларни таҳлил қилиш бўйича лаборатория салоҳиятини мустаҳкамлаш ташаббусини илгари сурмоқда. Шу мақсадда ўтказилган семинарда соҳада кадрларни тайёрлаш ва инфратузилмани такомиллаштириш муҳокама қилинди.
Veolia Energy Tashkent қўшнилар қарзи туфайли иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти узилишини рад этди
Ижтимоий тармоқларда қўшнилар қарзи туфайли бутун уй иссиқликдан узилиши ҳақидаги эълон сурати тарқалди. Veolia Energy Tashkent маълумотни рад этди. Иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш қоидаларига кўра, иссиқлик энергияси таъминоти фақат аниқ бир қарздорга нисбатан ўчирилиши мумкин.
Жаҳон
Туркияда 50 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган зилзилага 2 йил тўлди. Нималар ўзгарди?
2023 йил 6 февраль: бу санада Туркия кучли зилзилалардан ларзага келди ва офат 53,5 минг кишининг ўлимига сабаб бўлди. Ҳодиса 14 миллионга яқин инсон ҳаётига бевосита таъсир кўрсатди. «Газета.uz» кун муносабати билан фожиани ёдга олади, орадан икки йил ўтгач, нималар ўзгарганига назар солади.
Исроил ҳам БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқади
Исроил БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқишини эълон қилди. Мамлакат ТИВ раҳбари ташкилот «Яқин Шарқдаги ягона демократия — Исроилни қоралашини» таъкидлади. Аввалроқ Трамп АҚШнинг кенгаш билан алоқалари тўхтатилганини маълум қилганди.
Исроил Ғазо аҳолисининг сектордан чиқиб кетиш режасини тайёрлайди
Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац Трампнинг АҚШ бу ҳудудни «ўз назоратига олиши» ҳақидаги сўзларидан сўнг Ғазо сектори аҳолисига «ихтиёрий равишда анклавни тарк этиш» имконини берадиган режа тайёрлашни буюрди. Трампнинг баёноти араб давлатлари томонидан қораланди.
АҚШ Давлат департаменти Америка кемалари учун Панама канали орқали ўтиш тўлови бекор бўлганини билдирганди. Панама буни рад этди
АҚШ Давлат департаменти эндиликда Америка кемалари Панама канали орқали бепул ўтиши мумкинлигини маълум қилганди. Панама ҳукумати буни рад этди. Трамп аввалроқ каналдан ўтиш тарифлари юқорилигини айтган ва канални АҚШ назоратига қайтариш билан таҳдид қилганди.
ЕХҲТ ДИИҲБ Тожикистондаги сайловларни кузатишдан бош тортди
Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси (ДИИҲБ) Тожикистон расмийлари томонидан аккредитация кафолатлари йўқлиги сабабли мамлакатдаги парламент сайловларини кузатиш бўйича миссиясини бекор қилди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!