Нукус шаҳридаги хусусий мактабгача таълим ташкилотида тарбиячилар болаларни калтаклади. Қорақалпоғистон прокуратураси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

5 февраль куни ижтимоий тармоқлар тарқалган видеоларда тарбиячи овқатланиб турган болалардан бирини пойабзал билан бошига бир неча марта ургани, сўнгра уни силтаб бошқа ўриндиққа ўтқизгани ва яна уришда давом этганини кўриш мумкин.

Прокуратура хабарига кўра, лавҳада акс этган ҳолат 2024 йилнинг ноябрь ойида боғча тарбиячиси Р.Ш. ва ёрдамчи тарбиячи Д.С.лар томонидан содир этилган.

Ҳозирда воқеа юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.