2024 йилда Ўзбекистон кўчмас мулк бозори ўтган йиллардаги фаол ривожланишдан сўнг ўсиш суръатлари пасайишини кўрсатди. Бу ҳақда Марказий банк таҳлилида (рус тилида) айтилади.

Сотиб олиш, сотиш ва ижарага бериш сегментларидаги фаоллик ё пасайди, ё 2023 йил даражасида сақланиб қолди, бу эса «талабнинг мувозанатлашувига ва нархларнинг ўртача ўсишига» олиб келди.

Бироқ тўртинчи чоракда (октябрь-декабрь) бозор жонланди: битимлар сони ошди ва нарх кўрсаткичлари ижобий динамикани кўрсатди.

марказий банк, уй-жой бозори, кўчмас мулк бозори, нарх коррекцияси

2024 йилда жами 329 мингта шартнома тузилди, бу 2023 йилга нисбатан 2,2% кам (335 минг, ўшанда 4,4% ўсиш кузатилган).

Октябрь-декабрь якунларига кўра, мамлакатда кўчмас мулк билан боғлиқ 81,8 мингта битимлар тузилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,6% кўп. Марказий банк ҳисоб-китобларида 25 декабргача бўлган давр кўзда тутилади, шунинг учун ойнинг якуний динамикаси фарқ қилиши мумкин.

Қайси ҳудудларда кўчмас мулк бозори фаоллиги пасайди?

Навоий, Тошкент, Бухоро, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар сонининг камайиши қайд этилди. Сирдарё, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида фаоллик деярли ўтган йилги даражада сақланиб қолди. Бошқа ҳудудларда ўсиш ўртача бўлди.

Даромадлар ошиши, аҳоли ўсиши ва урбанизация каби омиллар уй-жойга бўлган талабни қўллаб-қувватлашда давом этган бўлса-да, ипотека кредитлашнинг секинлашиши, қурилишнинг юқори суръатлари ва бозорнинг қисман тўйинганлиги нархларнинг шаклланишига сезиларли таъсир кўрсатди. Ушбу ўзгаришлар уй-жой нархини пасайтирди.

Уй-жой нархлари қандай ўзгарди?

марказий банк, уй-жой бозори, кўчмас мулк бозори, нарх коррекцияси

Бирламчи бозорда нархлар сўмда 11,4%, долларда эса 6,7% ошди. Таққослаш учун: 2023 йил якунига кўра ўсиш мос равишда 39,6% ва 26,9%, 2022 йил февраль-декабрда эса 16,6% ва 12,9% ни ташкил этган.

Иккиламчи бозорда уй-жой нархи бир йил давомида сўмда 6,3%, долларда эса 1,8% ошди. 2023 йилда ўсиш 35,1% ва 23%, 2022 йилда эса 27,7% ва 23,3% ни ташкил этган.

Регуляторнинг фикрича, янги уй-жойлар нархларининг нисбатан юқори ўсиш суръатлари унинг харидорлар орасида талабгирлиги билан изоҳланади, янги бинолар учун берилган ипотека кредитларининг асосий улуши сақланиб қолгани ҳам бундан ҳам далолат беради. Ипотека кредитлари бозорининг бирламчи улуши 2023 йилдаги 59% дан 2024 йилда 66% гача ошди.

марказий банк, уй-жой бозори, кўчмас мулк бозори, нарх коррекцияси

Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг сўмдаги нархи атиги 2,5% ошиб, 14,94 миллион сўмдан 15,32 миллион сўмгача (9,8% даги инфляция даражасидан паст) ўсган бўлса, 2023 йилда ўсиш 42,8% ва 29,8% ни ташкил этган. Долларда нархлар 1,8% — 1212 дан 1190 долларга тушди.

Тошкент вилоятида иккиламчи уй-жой нархи сўмда 8,3% (44,4% эди), долларда 3,7% ошган.

Нархлар ўсишининг энг юқори суръатлари Бухоро вилоятида — сўмда 14,7% ва долларда 9,9% (сўмда 38,8% эди), Сурхондарё вилоятида — 12,6% ва 7,9% (сўмда 23,7%) қайд этилди.

Ижара

марказий банк, уй-жой бозори, кўчмас мулк бозори, нарх коррекцияси

Ўзбекистонда уй-жой ижараси нархи ўртача 2,4% ошди. Шу билан бирга, бозорда йил давомида нарх ўсишининг секинлашиш тенденцияси кузатилди.

Тошкент шаҳрида ижара тўловлари 8,2% камайди. Бироқ баъзи ҳудудларда тўртинчи чоракда ўсиш кузатилди.

Тошкент вилоятида уй-жой ижараси нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7%, Самарқанд ва Навоий вилоятларида 3,4%, Хоразм вилоятида 21,5% ошди.

Фарғона (-3,5%) ва Бухоро (-5,4%) вилоятларида йил якунида нархларнинг пасайиши кузатилди.

Ижара ставкаси ўсишининг секинлашиши таклифнинг ошиши билан «талабнинг нормаллашувини акс эттиради», деб таъкидлайди МБ. Тошкент шаҳрида 2024 йилда таклифнинг ойлик ўсиши 2−3% ни ташкил этган бўлса, ҳудудларда таклиф янада сезиларли даражада ошди.

Ер участкалари нархлари

марказий банк, уй-жой бозори, кўчмас мулк бозори, нарх коррекцияси

Тошкент шаҳрида декабрь ойида 100 сотих ернинг (100 кв.м) ўртача қиймати 352 миллион сўмни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан (362 миллион сўм) 2,9% кам. Нархлар ўтган йилнинг иккинчи ярмида барқарорлаша бошлади. 2022 йилда ўртача нарх 263 миллион сўмни ташкил қилди.

Пойтахтдаги ер участкалари ҳудудларга қараганда анча қимматлигича қолмоқда. Масалан, Тошкент шаҳрида ер нархи Тошкент вилоятидагидан 3,5 баравар қиммат (100 миллион сўм).

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ўртасида иккиламчи уй-жойлар нархидаги фарқ 1,8 баравар, Самарқанд вилояти билан эса 1,5 бараварга тенг.

Ўтган йилнинг биринчи ярми натижаларига кўра, уй-жой нархи юқорилигича қолди — унинг бозор нархи асосий («объектив») нархдан 28% юқори бўлди. Нархлар иш ҳақига нисбатан 1,8 баробар тезроқ ўсди. Бунинг фонда Марказий эҳтимолий «коррекция», яъни нархларнинг пасайишига ишора қилди.